2 июн куни Ўзбекистон чегарачилари Қирғизистон чегара хизмати аскарларини гаровга олганлар. Бу ҳақда Қирғизистоннинг Боткен вилоят ҳокимияти матбуот хизмати Озодлик радиоси қирғиз шўъбасига маълум қилган.
Маълум бўлишича, 2 июн куни эрталабки соат 11 лар чамаси Қирғизистон ҳудудида ҳарбийларга озиқ-овқат олиб кетаётган юк автомашинаси ўзбек чегарачилари томонидан тўхтатилиб, Ўзбекистонга олиб ўтиб кетилган.
Шунингдек, Қирғизистон ҳудудидаги Ўзбекистонга қарашли Сўх анклавига кирувчи йўлларнинг барчаси ўзбек чегарачилари томонидан тўсиб қўйилган.
Бу воқеа содир бўлишидан бир неча соат олдин қирғиз чегарачилари “чегарани ноқонуний бузиб ўтди” деган айблов билан икки ўзбек чегарачисини қўлга олган эдилар.
Ўзбекистон томони қирғиз чегарачиларига озиқ-овқат олиб кетаётган юк автомашинасини унда кетаётган ҳарбийлар билан бирга гаровга олиб, қўлга олинган ўзбек чегарачиларининг озод этилишини талаб қилганлар.
Қирғизистон тарафи қўлга олинган ўзбек чегарачиларини қайтаришга розилик бергачгина, қирғиз чегарачилари озод қилинган.
Қирғизистон томони Ўзбекистон чегарачиларининг бу ҳатти-ҳаракатларини ноқонуний, дея баҳоламоқда.