Ўзбекистон "Эрк" Демократик партияси ҳамда "Андижон, адолат ва тикланиш" ташкилоти раҳбарлари Швециянинг Ҳеллифорш шаҳарида учрашиб, "13 май Иттифоқи"ни тузишга ва Ўзбекистондаги режимга қарши бирганликда курашишга келишиб олганлар.
"Андижон қатлиоми ва ундан кейинги ўртага чиққан сиёсий ижтимой вазият бизни - режим мухолифларини сўзда эмас, амалда, мустаҳкам бир сиёсий заминда ҳамкорлик қилишга ва бирлашишга ундамоқда", дейилади "Эрк" баёнотида.
Бир ой аввал бир гуруҳ андижонлик қочқинлар Андижон воқеаларининг тўрт йиллиги муносабати билан Германиянинг Дюсселдорф шаҳрида йиғилиб, "Андижон, адолат ва тикланиш" ташкилотига асос солишган ва Андижон воқеалари юзасидан адолатни қарор топтириш уларнинг асосий мақсадларидан бири эканини билдиришган эди.
"Эрк" Демократик партиясининг Европа бўйича мувофиқлаштирувчиси Йўлдош Очил "Озодлик" мухбири билан суҳбатда андижонлик қочқинларнинг мухолифат сафларига бирлашишига тўхталди.
- Уларнинг, яъни андижонликларнинг тоқати тоқ бўлди, энди улар ҳам қандайдир йўл билан кураш исташаяпти. Кураш деганда қўлга қурол олиб эмас, Ўзбекистондаги зулмга қарши тинч йўл билан кураш назарда тутиляпти.
Бу борада уларга қандайдир таянч, тажрибаси бор мухолифат керак эди ва улар "Эрк" партиясини танлашди. Биз билан биргаликда бир ёқадан бош чиқариб курашишга қарор қилди, деди Йўлдош Очил.
2005 йил майида Ўзбекистон ғарбида юз берган қонли ҳодиса чоғида 500 га яқин андижонлик ҳукумат кучлари ёғдирган ўқ ёмғиридан қочиб Қирғизистонга ҳудудига ўтган, сўнгра Ғарб мамлакатларидан бошпана топган эди.
Ўзбекистон ҳукумати Андижондаги ҳодисалар юзасидан мустақил тергов ўтказиш талабини рад этиб келади.