Нетаняҳу ўз дастурини эълон қилади

Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳунинг бугун кечга қадар ўз маҳкамаси ташқи сиёсатига доир дастурни эълон қилиши кутилмоқда.

Исроил расмийларига кўра, Нетаняҳу ўз нутқида Фаластин ҳамда Араб дунёси билан ўзаро тинч муносабатларни йўлга қўйиш режаси ҳақида тўхталади.

Шунингдек, Исроил етакчисининг ўз давлатига асосий таҳдид, деб ҳисоблаган Эрон масаласини ҳам муҳокама қилиши кутилмоқда.