Европада чўчқа гриппидан бир одам ўлди

Британияда чўчқа гриппидан нобуд бўлган биринчи бемор қайд этилди.

Бу Америка қитъасидан ташқарида H1N1 вируси сабаб бўлган биринчи ўлим ҳолатидир.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ўтган пайшанба куни чўчқа гриппи пандемиясини эълон қилиб, дунё ҳукуматларини вирусга қарши узоқ муддатли чораларни кўришга чақирди.