Муҳайё, Сурайё, Раъно, Муқаддас, Кўзимни яшнатиб кийдингиз атлас...Бу ўтган аср ҳофизининг Ўзбекистон кўчаларни тўлдириб, атлас кийиб юрган қизларга қараб қилган хониши. Хўш, бугун ўзбек қизлари нима киймоқдалар?
Хўш, бугуннинг “Муҳайё, Сурайё, Раъно, Муқаддас”лари қандай кийим кияяптилар? Бу саволга жавобни ўзбекистонлик муштарийларимиздан сўрадик.
Жиззахлик ўқитувчи қиз Нусрат фақат Хитой газламаларидан тикилган кийимларни кияди. Нусрат бозордан газламани сотиб олиб, тикувчига бериб, кўйлак тиктиришини, чунки бу унга арзон тушишини айтади.
- Фирманинг кийимини киймаймиз. Кўпроқ ўзимиз тиктирамиз. Фирмаларнинг, чет давлатларнинг кийимига бу ерда ҳеч кимнинг қурби етмайди. Тайëрлари жуда қиммат. Бизнинг шароитимиз тўғри келмайди. Маблағ ҳам етмайди.
Ҳамма оддий тикувчига тиктиради. Чет эл фирмаларининг кийимини сотиб олишни орзу қиламиз. Уларни оладиган бўлсак¸ бизларнинг бир-бир ярим ойлигимиз кетиб қолади.
Тиктирсак¸ унинг учдан бир қисми ҳам етиши мумкин. Масалан, 150 минг сўм ойлик. Бу пул ҳозирги кунда яхши, сифатли кофта-юбка олишга ҳам етмайди, дейди жиззахлик ўқитувчи.
Қашқадарёлик Муҳаммадсолиҳ ака эса Хитой кийим-кечакларидан ташқари Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган кийимларни харид қилишини айтади.
- Мен асосан ўзимизда ишлаб чиқарилган кийимларни сотиб оламан. Масалан, Фарғонада чиқадиган кийимлар. Булар айнан бизларга мос-да. Арзон.
Чет элда ишлаб чиқарилган нарсаларга пул керак-да. Мана 130-150-170 минг сўмларга костюм-шимлар бор. Лекин бунга пулни қаердан оламиз, дейди қашқадарёлик суҳбатдош.
Тошкентлик Шукурилло исмли йигит савдо соҳасида ишлайди. Шукуриллога кўра, тошкентликларнинг кўпчилиги, асосан, Туркия ва Корея маҳсулотларини кўпроқ харид қилишади.
- Туркия ва Жанубий Кореяда ишлаб чиқарилганлари биринчи ўринда туради, деб айта оламан. Ўртаҳол ва ўртаҳолдан юқорироқлар Туркия ва Жанубий Кореяда ишлаб чиқарилган молларни сифатли деб билишади ва шу икки давлатда ишлаб чиқарилган нарсалар Тошкентда яхши сотилади, дейди тошкентлик савдогар йигит.
Шукуриллога кўра, Тошкент шаҳрида Ғарбнинг нуфузли брэндлари билан савдо қилувчи дўконлар ҳам фаолият кўрсатаяпти. Лекин суҳбатдошимиз бу каби дўконлар саноқли эканини, улардан мол харид қилувчи тошкентликлар атиги 5 фоизни ташкил қилишини айтади.
- Франция¸ Англия¸ Италияда ишлаб чиқарилганлари қиммат. Кийилади¸ лекин кенг омма кияди, деб айта олмайман. Кескин даражада қиммат.
Тошкент аҳолиси ҳозирги топиш-тутиши билан бу каби кийимлар сотиладиган дўконларга кира олмайди. Бу ердаги нарх тахминан 10 бараварга қиммат.
Туркияда ишлаб чиқарилган костюм-шим ўзбек сўмида 200-300 минг сўм атрофида бўлса¸ шу нарса у магазинларда ўртача нархи 2 миллион сўм атрофида бўлиши мумкин, дейди тошкентлик савдогар йигит.
Тошкентдаги энг нуфузли олийгоҳлардан бирининг талабаси бўлган Гўзалнинг айтишича, у ва унинг курсдошлари фақат Ғарбнинг энг нуфузли брэндларини маъқул кўришади.
- Armani, ViVital, яна Gucci билан ADIDAS фирмаларининг кийимларини киямиз. Кейин Dolce & Gabbanaни айтса ҳам бўлади. Айниқса¸ ViVital нинг сумкалари ҳамма талаба қизларда бор, дейди Гўзал.
Талаба қизнинг айтишича, унинг тенгдошлари учун олинадиган кийимнинг қандай материалдан тикилгани эмас, балки бу кийимларнинг қайси номдор фирмага мансублиги муҳимроқ.
Аммо ўзбекистонликлар ичида ўзи маҳаллий фирмаларда ишлаб чиқарилган бўлса-да, табиий маҳсулотлардан ишлаб чиқарилган мато ва кийимларни афзал кўрувчи харидорлар ҳам кўп. Масалан, Тошкент вилоятида яшовчи Улуғбек ака пахтадан бўлган кийимларни маъқул кўради.
- Пахта табиий тоза нарса. Сунъийга нисбатан табиий нарса жуда яхши. Шунинг учун биз асосан пахтадан бўлган кийимларни киямиз.
Энди ҳозир саноат маҳсулотларининг маълум қисмига сунъий қўшиб ишлаб чиқаришаяпти. Советлар даврида соф пахтадан бўларди. Қисқаси ҳозир борини кияяпмиз.
Ўзбек халқи азал-азалдан пахта толасидан¸ ипакдан бўлган кийимларни кийган. Ҳозирги пайтда имкони борлари пахта ва ипакдан бўлганини кияди, дейди Улуғбек ака.
Кейинги пайтда ўзбек қиз ва аёллари ўзбекнинг миллий матоси бўлган атласдан тикилган кийимларни деярли кийишмайди. Сўнгги бир-икки йил ичида ўзбек аёллари орасида миллий матолардан адрас урф бўлаётгани кузатилади.
Шундай экан, бугуннинг “Муҳайё, Сурайё, Раъно, Муқаддас”лари устида атлас эмас, адрас кўрсангиз, мутлақо ҳайрон бўлманг.