АҚШ Афғонистонга яна эксперт юбормоқчи

Пентагон ва АҚШ ҳукуматининг бошқа идоралари Афғонистонга қўшимча ҳарбийларни юбориш билан биргаликда у ердаги фуқаролик соҳаси экспертлари сонини ҳам оширишни режалаштирмоқда.

Пентагоннинг сиёсат масалалар бўйича бошқармаси бошлиғи Мишел Флорной мудофаа вазирлиги Афғонистонга фуқаролик соҳасидаги қўшимча 400 нафар мутахассисларни юбориш ғоясини қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

Афғонистон президенти Ҳамид Карзай яқинда халқаро ёрдам агентликларини хорижлик мутахассисларга ҳаддан ортиқ пул сарфлашда айблаб, танқид қилган эди.