Пхеньян Вашингтонгга таҳдид қилди

Шимолий Корея, агар АҚШ қандайдир провокация уюштирадиган бўлса, бу мамлакатга ҳужум қилмоқчи.

Корея халқ демократик республикасининг расмий ахборот агентлиги тарқатган баёнотда айнан мана бундай дейилган: "Агар АҚШ янги уруш бошлагудай бўлса, Корея армияси ва халқи босқинчиларни батамом йўқ қилади".

Вашингтон ва унинг иттифоқчилари қўлга киритган маълумотларга қараганда, Шимолий Корея яқин кунларда навбатдаги ракета синовини ўтказади.