Ироқни портлашлар титратмоқда

Ироқнинг Тал Афар шаҳрида кетма-кет содир этилган икки портлаш оқибатида камида 34 киши нобуд бўлди, 60га яқин фуқаро тан жароҳати олди.

Полициянинг билдиришича, бир неча минут оралиғида икки худкуш шахс оломон орасида ўзини портлатиб юборган.

Бағдодда эса йўл четига ўрнатилган бомба портлаши оқибатида етти киши нобуд бўлди, салкам 20 киши тан жароҳати олди.

Сўнги кунлар мобайнида мамлакат бўйлаб бир нечта қўпорувчилик амалиёти содир этилди.

30 июн куни АҚШ ҳарбийлари Ироқ шаҳарлари устидан назоратни ҳукумат кучлари ваколатига топширганидан бери мамлакатда зўравонлик кўлами кенгаймоқда.