Эронлик қўшиқчи ва бастакор Муҳсин Намжу Қуръон беҳурмат қилганликда айбланиб, сиртдан беш йил қамоққа маҳкум қилинди.
Эроннинг инглиз тилидаги Press TV телеканалига кўра, эронлик уламолардан бири ўз қўшиқларида Қуръони Карим сураларини қироат қилувчи Намжу устидан судга шикоят билан мурожаат қилган.
Исми ошкор қилинмаган уламо қўшиқчини Қуръон суралари устидан кулиб, муқаддас китобни беҳурмат қилганликда айблаган.
Форс ахборот агентлигига кўра, судья қўшиқчи Намжуга нисбатан ўтказилган тергов ишлари унинг айбдор эканини тасдиқлаганини маълум қилган. Намжу бир неча ой аввал Эронни тарк этган.