Сўғд вилоятидаги уранни қайта ишловчи ”Востокредмет “ корхонаси бош директори Тожикистон Миллий хавфсизлик хизмати томонидан Ўзбекистон фойдасига жосуслик қилганликда айбланиб ҳибсга олинди.
Сўғд вилоят прокуратураси матбуот маркази раҳбари Исохўжа Тошхўжаевнинг айтишича, “Востокредмет” давлат корхонаси бош директори Тожикистон Миллий ҳавфсизлик қўмитаси вилоят бошқарма вакиллари томонидан ҳибсга олинган.
- Давлат ҳавфсизлиги масалалари прокуратура тасарруфида эмас. Шунинг учун ҳам “Востокредмет” давлат корхонаси бош директори Шавкат Бобожоновни миллий хавфсизлик бошқармаси вакиллари қўлга олган. Тергов ишларини ҳам улар олиб бормоқда, - деди Исохўжа Тошхўжаев.
Мазкур масалага ойдинлик киритиш мақсадида биз вилоят миллий хавфсизлик бошқармаси билан боғландик. Бироқ,мазкур тизим вакиллари тергов манфаатлари мақсадида ҳозирча ҳеч қандай маълумот берилмасликларини айтишди.
Ўз номини ошкор этишни истамаган вилоят миллий хавфсизлик бошқармаси зобитининг сўзларига кўра, корхона раҳбар шахсларига нисбатан Ўзбекистон фойдасига жосулик қилиш, ўз хизмат ваколатларини суистеъмол этиш каби айблар қўйилган. Уларнинг ҳибсга олиниши заводда уранни қайта ишлаш жараёни билан боғлиқ.
Миллий хавфсизлик вакилининг корхонада уранни қайта ишлаш ҳақидаги фикрини айни пайтда бош директор вазифасини бажараётган Музаффар Юнусов ҳам тасдиқлади.
Таҳлилчи Бахтиёри Вализоданинг айтишича, 1942 йилда ишга туширилган. аммо мустақилликдан сўнг фаолияти деряли тўхтаб қолган заводда давлат аҳамиятига молик сир ҳам қолмаган.
- Мумкин бу айбловларда бирор бир асос бордир. Лекин назаримда гап бошқа ерда.
Мазкур завод атрофидаги уран ҳақидаги гаплар миш - мишдан бошқа нарса эмас.Чунки корхонадаги ускуналар аллақачон эскирган, кўпи талон - тарож қилинган. Уранни қайта ишлашни йўлга қўйиш учун етук мутаҳассислар керак.Улар эса аллақачонлар Россияга кетиб бўлган. Ниҳоят, мамлакатда уран заҳиралари ҳам йўқ.
Мана шуларни назарга олиб айтиш мумкин-ки, корхонадаги “жосус” ушлаш ўйинлари замирида асос йўқ. Бу тожик расмийларининг яна бир сиёсий ўйини, деб ўйлайман, - деди Бахтиёри Вализода.
Жорий йил май ойида корхона бош инженери Александр Ботов ва ҳавфсизлик хизмати раҳбари Матин Зиёев ҳам Ўзбекистон фойдасига жосуслик қилишда айбланиб қўлга олинган эдилар. Мазкур иш юзасидан тергов давом этмоқда.