Россия ва Хитой ҳарбий машқларни ўтказмоқда

Россия ва Хитой ҳарбийлари “Тинчлик Миссияси - 2009” деб номланган аксилтеррор қўшма машқларни бошлади.

18 июл кунги машқлар “қуролсиз” ўтказилаётгани айтилмоқда. 27 июлгача давом этиши режаланган машқларда тахминан уч минг ҳарбий иштирок этади.

Дастлабки қуролли аксилтеррор машқлар 22 июл куни Хабаровскда бўлиб ўтади.. Кейинроқ бу машқлар Хитойнинг Байченг шаҳри яқинидаги Таонанда давом этади.