Бишкекдаги АҚШ ҳарбий базасини чиқариш ҳаракати фаоллари мазкур базанинг мамлакатда қолдирилиши Қирғизистон хавфсизлиги ва барқарорлигига таҳдид, дейишдан қолмаяптилар.
Америка базасини Қирғизистондан чиқариш ҳаракатининг мувофиқлаштирув кенгаши раиси Александр Типеров фикрича, расмий Бишкек АҚШ ҳарбий базаси масаласида иккиюзлама сиёсат юритди ва бу билан мамлакат фуқароларини алдади.
- Базанинг номинигина ўзгартириб қўйишди. Бу эса амалда база Қирғизистон ҳудудида қолганини англатади. Биз талаб қилганимиздек, АҚШ ҳарбийларидан дахлсизлик мақоми олиб ташланмади. Қирғизистон ҳукумати инсофсизларча ўз халқини алдамоқда, дейди Александр Типеров.
Бундан икки йил аввал АҚШ базасидаги ҳарбийлардан бири Закари Хэтфилд Қирғизистон фуқароси Александр Ивановни номаълум сабабларга кўра отиб ўлдирган эди. Ўшанда Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот тузилмалари бу иш юзасидан тергов олиб бориш учун АҚШ ҳарбийсининг мамлакатдан чиқиб кетишини таъқиқлаган эди. Бироқ орадан кўп ўтмай, АҚШ томонининг ўз ҳарбийсини яширин тарзда Қирғизистондан олиб чиқиб кетгани ошкор бўлиб қолган.
Америка базасини чиқариш ҳаракати фаоллари мана шу воқеани ҳам эсга олган ҳолда, қирғиз расмийларини мамлакат фуқаролари манфаатини ҳимоя қила олмаётганликда айбламоқдалар.
- Ҳурматли Қурмонбек Солиевич Москвага борганида қўққисдан бу шаҳарда Қирғизистон фуқароси ўлдирилганини эслаб қолган ва бу борада катта баёнот берган эди.
Александр Ивановнинг ўлимидан эса Қирғизистон ҳукумати фақат сиёсий мақсадларда фойдаланди. Феврал ойида АҚШ базасини мамлакатдан чиқариш тўғрисида қонун қабул қилинганида Ивановнинг ўлдирилиши ҳам асосий сабаблардан бири қилиб кўрсатилган эди.
Бироқ АҚШ ҳукумати қирғиз ҳукуматига база учун тўланадиган ижара ҳақини оширишни ваъда қилганидан сўнг Александр Иванов масаласи унутилди. АҚШ базасини мамлакатда қолдириш тўғрисида қонун қабул қилинди, дейди адвокат Галина Скрипкина.
Америка базасини чиқариш ҳаракати шу муносабат билан “фаол кураш фазасига ўтиш”ини билдирган. Бу фаол кураш фазаси норозилик намойишлари уюштиришдан иборат бўлади.
Мазкур ҳаракатни бу курашда АҚШ базасининг Қирғизистондаги ҳозирлигига қарши муносабат билдириб келган Коммунистлар партиясининг қўллаб-қувватлаши айтилмоқда.
Айни пайтда қирғиз расмийлари шу йилнинг феврал ойида қабул қилинган АҚШ базасини мамлакатдан чиқариш тўғрисидаги қарорнинг ўзгартирилишига Афғонистондаги вазият, президентлар Ҳамид Карзай ва Барак Обамаларнинг Қурмонбек Бакиевга йўллаган мактублари сабаб бўлганини айтмоқдалар.
Қирғизистон Ташқи ишлар вазири Қодирбек Сарбоевнинг айтишича, қирғиз фуқароси Александр Ивановни отиб ўлдирган АҚШ ҳарбийсини жазолаш масаласи ҳам унутилган эмас.
- Биз Америка томони билан ўтказилган музокараларда бир неча марта бу масалани кўтарганмиз. Бир неча марта АҚШга норозилик ноталарини топширдик. Бироқ АҚШ тарафи бирон марта ҳам бу масалада бизга жавоб йўлламади, деди Қодирбек Сарбоев.
Жорий йилнинг 22 июнида Вашингтон ва Бишкек расмийлари Қирғизистондаги АҚШ ҳарбий базасини транзит марказига айлантириш тўғрисидаги шартномаларни имзолаган эдилар.
Орадан уч кун ўтгач, бу шартномани қирғиз парламенти ҳам тасдиқлади.
Жорий йил феврал ойида айни мана шу парламент депутатлари кўпчилик овоз билан АҚШ ҳарбий базасини Қирғизистондан чиқариш тўғрисидаги қонунни қабул қилган эдилар.