Клинтон Таиланд сафарини давом эттирмоқда

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Шимолий Кореянинг ядровий қурол ишлаб чиқариш технологияларини Мянмага бериши мумкинлигидан АҚШ xавотирда эканини маълум қилди.

Бу ҳақда Давлат котиби Таиланд сафари чоғида баëнот берди. Сешанба куни Ҳиллари Клинтон Шимолий Корея ва Мянма ҳарбийлари ўртасида ўзаро алоқалар йўлга қўйилган бўлиши мумкинлигидан ташвиш билдирди. Ҳар иккала давлат ҳарбийлари тез-тез расмий Вашингтон танқидига учраб туради.

Бугун Ҳиллари Клинтон Хитой, Япония, Россия ва Жанубий Корея Ташқи ишлар вазирлари билан учрашиб, Шимолий Кореяни ядровий дастурдан воз кечтиришга кўндириш масаласини муҳокама қилади.