Милибанд Кобулни муросага чорлади

Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Дэвид Милибанд НАТО Афғонистондаги стратегиясини ўзгартириши лозим, деган фикрни билдирди.

Брюсселда НАТО бош қароргоҳида гапирган Милибанд Афғонистон ҳукуматини толибон ҳаракатининг мўътадил вакиллари билан музокаралар бошлашга чақирди.

- Бироқ толибоннинг муросага кўнмайдиган бошқарув тизими мағлуб этилиши лозим, деди Буюк Британия Ташқи ишлар вазири ўз нутқи чоғида.

Бундан ташқари Милибанд НАТОга аъзо давлатларни Афғонистонда олиб борилаётган амалиётлар учун кўрсатилаётган ҳарбий кўмак кўламини оширишга чақирди.