Тожикистон ҳукумат кучлари мамлакат шарқидаги Тавилдара тоғларида жойлашиб олган Ўзбекистон исломий ҳаракатининг яна икки фаолини қўлга олди.
Тожикистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати масъули Абдураҳим Умаров бу хабарларни тасдиқлади, аммо вазирлик раҳбарияти рухсатисиз воқеа тафсилотлари айтилмаслигини таъкидлади.
Бу воқеа юзасидан бизга тўла маълумот берган норасмий манба эса 2 август куни Тожикистон Миллий хавфсизлик қўмитаси ходимларидан иборат махсус гуруҳ марҳум Неъмат Азизовнинг Дарвоз туманидаги Пастироғ қишлоғида яшаётган онасидан ҳукуматга қарши жанг қилаётган икки ўғли билан музокара ўтказишни ва имкон қадар уларни таслим қилдиришни сўраган.
Миллий хавфсизлик қўмитаси ходимлари кузатувида Чилдарада ўғиллари билан музокара қилган аёл ўғиллари Раҳмиддин ва аввалроқ отишмалар чоғида оғир яраланган Зайдулло Азизовларни ҳукуматга таслим қилдирган.
Манбага кўра айни пайтда ака - укалар Миллий хавфсизлик қўмитасига кўрсатма бераётир.
Бундан аввалроқ, аниқроғи 29 июл куни Ўзбекистон исломий ҳаракатининг фаолларидан бири экани таъкидланган Неъмат Азизов ўлдирилган эди.
Унинг ўлими Тожикистон, Афғонистон ва Покистон президентлари халқаро террорчиликка қарши ҳамкорликда курашиш ва жангариларга қарши амалиётларни мувофиқлаштириш борасида музокаралар столига ўтирган бир пайтга тўғри келган.
Аммо Неъмат Азизовнинг ўлимига оид тўла тафсилотлар Тожикистон давлат телевиденияси орқали ўтган кечада, яъни Душанбеда сиёсий тадбирлар ниҳоясига етгандан сўнг намойиш қилинди.
Тожикистон телевиденияси махсус дастурида Неъмат Азизов Ўзбекистон исломий ҳаракати аъзоси экани ва Мирзо Зиёев ўлимида ҳам айнан унинг қўли борлиги бир неча бор такрорлади.
- Мирзо Зиёев бизларни тўплади ва икки гуруҳга бўлди.
Россияликларни Неъматнинг гуруҳига, бошқаларни эса Аъзам Панжаранинг гуруҳига қўшди.
Бизнинг биринчи галдаги режамиз Тавилдара туман ички ишлар бошқармасини қўлга олиш эди. Аммо ҳукумат кучлари билан қатор тўқнашувларда шерикларимнинг кўпчилиги ўлдирилди.
Аммо Мирзо Зиёев энг сўнгги дақиқаларда ўз жонини ўйлаб бизларга хиёнат қилди, - дея таъкидлайди ҳукумат кучлари томонидан қўлга олинган Магомед Тожикистон телеканали орқали намойиш қилинган кўрсатувда.
У Мирзо Зиёев ўлдирилгандан сўнг ўз гуруҳидан ажралиб ортга чекингач, ҳукумат кучлари томонидан асир олинганини билдирди.
Аснода Тожикистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати масъуллари Тавилдарада “Кўкнор - 2009” махсус амалиёти мувафаққиятли давом этаётганини ва Тавилдара тоғларида яширинган Ўзбекистон исломий ҳаракат аъзоларининг аксарияти йўқ қилгани ҳамда бир қисми таслим бўлганини маълум қилди.
Шу ўринда “Ўзи аслида Тавилдарада нималар бўлаяпти? Бу наркотиклар ноқонуний савдосига қарши курашми ёки Тожикистондаги фуқаролар уруши чоғидан қолган собиқ мухолифат лидерларидан тозаланишми? Ўзбекистон исломий ҳаракатининг бунга нима алоқаси бор?” деган ўринли саволлар пайдо бўлади.
Маҳаллий кузатувчи Маҳди Собир Тавилдарадаги воқеаларни қуйидагича изоҳлайди.
- Халқаро террористик гуруҳ фаолларидан бири Мулло Абдулло лақаби билан танилган Тилло Раҳимов жорий йил 30 апрелида Тавилдарага кириб келган эди.
Покистоннинг Вазиристонидаги тўқнашувларда чекиниб Тавилдарага келган Мулло Абдулло бу ҳудудида бир оз дам олиб, қўшимча куч тўплаб яна ортга қайтишни кўзлаганди.
Аммо у ўзига керакли одамларни тўплаш ва уларни тайёрлаб у томонга ўтказишга кўзи етмасди. Чунки унинг тожик жамиятида етарлича обрўси йўқ эди. Шунинг учун бу ерда унга Тавилдара ва қолаверса бутун Тожикистонда йирик шахс саналган Мирзо Зиёев ва унинг яқинларидан бири Неъмат Азизовнинг ёрдами керак эди, - дейди Маҳди Собир.
Кузатувчига кўра, аввалига бу воқеаларга даҳли бўлмаган Мирзо Зиёев кейинчалик Ўзбекистон исломий ҳаракати босими остида уларга қўшилган.
- Чунки Тожикистондаги ички низолар чоғида Ўзбекистон исломий ҳаракати Мирзо Зиёев армиясининг асосини ташкил қилар эди. Айнан ўша ташкилот Мирзо Зиёевга катта миқдордаги маблағларни юборган.
Аммо Зиёев бу маблағларни ўзлаштириб олди ва ҳукуматга ўтиб кетди. Аммо бугун Тавилдарадаги воқеалар ортидан Зиёев бу ташкилотга ўша қарзларни амалий жиҳати билан қайтариши керак эди, - дейди маҳаллий кузатувчи.
Маҳди Собирга кўра, Тожикистон ҳукумати Тавилдарада кечаётган воқеаларни борлигича жамиятга ошкор қилмаганининг икки сабаб бор.
- Тавилдарада бир неча катта гидроиншот қурилиши режалаштирилган. Бунинг учун хорижий инвесторлар ҳам жалб қилинган. Ҳукумат шу хорижий инвесторларни ҳамда тинч аҳолини чўчитмаслик мақсадида бу террористик гуруҳларга қарши амалиётларни очиқ эълон қилмади.
Бу ҳудудда уларга қарши бошланган жангни наркотиклар ноқонуний савдоси билан машғул гуруҳларни йўқ қилиш амалиёти олиб борилаётганини билан изоҳлади , - дейди Маҳди Собир.
Аснода Тожикистон Ички ишлар вазирлиги масъуллари Тавилдарада “Кўкнор - 2009” амалиёти мувафаққиятли давом этаётганини ва наркотклар ноқонуний савдоси билан машғул шахсларни таъқиб қилиш давом этаётганини билдирдилар.