Тожикистонга грант берилмоқда

Осиё Тараққиёт банки Тожикистонга 74 миллион доллар грант беради.

Буни 4 август куни Душанбеда ўтказилган матбуот анжуманида Банкнинг Тожикистондаги вакили Макото Оджиро маълум қилди.

«Ховар» ахборот агентлиги хабарига кўра, бу маблағнинг транспорт, гидроэнергетика соҳаларини ривожлантиришга ҳамда Тожикистонда иқтисодий ислоҳотлар ўтказишга сарфланиши мўлжалланган.