Ўзбекистонда интернет фойдаланувчилар сони йилдан-йилга ошиб бораётганига қарамай, мамлакат аҳолиси ҳамон мустақил ахборот манбаларидан информация олиш имконидан маҳрумлигича қолмоқда.
Ўзбекистонда интернет фойдаланувчилар сони, жорий йилнинг биринчи ярми якунларига кўра, 2,6 миллион одамни ташкил қилган. Агар Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги тарқатган бу маълумотга ишонилса, Ўзбекистонда ҳар 10 одамнинг бири жаҳон тармоғидан фойдаланиш имконига эга.
Агентликнинг билдиришича, Ўзбекистонда Интернетга уланиш бўйича хизмат кўрсатувчи хўжалик субъектлари сони 1 июлга келиб 897 тага, интернет-кафелар сони 937 тага етган. Тармоққа уланишнинг умумий тезлиги секундига 831 Мбитга тенг, Ўзбекистоннинг миллий “UZ” зонасида рўйхатга олинган доменлар сони эса 8,5 мингдан ошиб кетган.
Чегара билмас мухбирлар ташкилотининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўлими раҳбари Элза Видал фикрича, Ўзбекистонда Интернет фойдаланувчилари сонининг ортгани бу ижобий ҳолатдир.
- Агар Интернет фойдаланувчилар сони ошгани ҳақдаги ушбу расмий рақамлар тўғри бўлса¸ албатта бу Ўзбекистондаги фуқаролик жамияти учун ижобий ҳолат. Лекин, бу рақамлар қулоққа қанча яхши эшитилмасин, Ўзбекистонда Интернет ҳукуматнинг кучли назорати остида экани маълум. Ўзбекистонда аҳоли ҳам мамлакат ичидаги¸ ҳам ташқарисидаги ҳодисалар ҳақида Интернетдан холис ахборот олиш имконига эга эмас, дейди Элза Видал.
Ўзбекистонда ҳукумат хуш кўрмайдиган мухолифат ва мустақил вeб-нашрлар тўсиб қўйилган. Озодлик сайти баробарида кўплаб сайтларнинг Ўзбекистонда очилиши имконсиз. Интернет кафеларда ҳам таъқиқлаб қўйилган веб-саҳифалар номлари осиғлиқ.
Ўзбекистонда кечаётган воқеалар ҳақида хабар берувчи www.uznews.net мустақил интернет нашри Ўзбекистонда тўсиб қўйилган сайтларнинг бири. Ушбу сайт муҳаррири Қудрат Бобожонов ҳам Ўзбекистонда Интернет фойдаланувчилари сони ортаётганини ижобий ҳол, деб ҳисоблайди.
- Бугунги кунда интернет фойдаланувчилари сонининг ошиши бу янги имкониятларни яратади. Изоляциядаги¸ ахборот олиш қийин бўлган Ўзбекистондаги интернетга бўлган имкониятларнинг ошиши албатта яхши. Бу жамиятни демократия¸ очиқлик сари олиб боради.
Иккинчи томондан бугунги кунда асосий лойиҳалар интернетда яратилмоқда. Интернетда имкониятлар кенгаймоқда. Интернет бугунги кунда медианинг барча турларини қоплаган. Интернетда радио¸ телевидение ва бошқа ахборот бериш имкониятлари очилган¸ дейди Қудрат Бобожонов.
Унинг фикрича, ўзбекистонликлар Интернетдан ахборот олиш имконларидан маҳрум этилган, лекин барибир ҳукумат Интернетни буткул тўсиб қўйиш қурбига эга эмас.
- Сайтларнинг блок қилинганининг салбий томонлари албатта кўп. Сайтлар блокланиши билан бирга Ўзбекистондаги провайдерлар ўз фойдаланувчиларига чекланган миқдорда интернет ажратади. Интернет фойдаланувчилари провайдерлаер томонидан кам миқдорда трафик берилгани учун улар интернет радио эшита олмайдилар¸ видеокўрсатувларни кўра олмайдилар. Интернетда ҳамма жойга тўсиқ қўйишнинг иложи йўқ. Яъни блок қилинган сайтларга прокси-серверлар орқали кириш мумкин¸ дейди Қудрат Бобожонов.
Интернетдаги мустақил ахборот ўқилишига техник таъқиқ қўйилиши Ўзбекистонда 2005 йил май ойидаги Андижон воқеаларидан кейин оммавий тус олган эди. Интернет цензураси тадқиқотчиларининг баҳо беришича, ўшандан бери Ўзбекистондаги фойдаланувчиларнинг Интернетнинг жаҳон тармоғига эркин кириши имконсиз бўлиб қолган эди. Ўзбекистонда содир бўлаëтган ҳодисалар хусусида муқобил ахборот тарқатаëтган ва ҳукуматга мухолифатда бўлган партиялар, ҳаракатлар ва ташкилотларнинг веб-ресурсларига йўл тўсиб қўйилган.
Швецияда яшаётган ўзбекистонлик журналист Тўлқин Қораевнинг айтишича, Ўзбекистонда аҳоли учун Интернет имконларининг кенгайгани, хизмат нархларининг арзонлашуви Интернетдан ёзишма мақсадида фойдаланувчилар учун аҳамиятлидир. Лекин, унинг фикрича, холис ахборот олиш истагида бўлганлар учун Ўзбекистонда Интернетнинг аҳамияти йўқ.
- Интернетдан фойдаланувчилар сони ошиб бораëтганини биз ҳам сезиб турибмиз. Биз буни Швецияда туриб билаяпмиз¸ чунки буни интернет нархларидан билиб олиш мумкин. Биз Ўзбекистонда юрган пайтларимизда интернетга уланганимизда ҳам телефон учун¸ ҳам интернет учун пул тўлардик. Ҳозир телефонга тўланадиган қисмлар бекор қилинган. Ўзбекистонда яна компьютерларнинг нархи ҳам арзонлаган. Мен бунга ижобий деб қарайман.
Аммо¸ бошқа бир жиҳати¸ одамларга интернет нима учун керак? Эркин ахборот оламан деган одамнинг интернетдан ахборот олиш имкони йўқ. Ҳамма эркин сайтлар блокировка қилиб қўйилган. Эркин ахборотга йўл йўқ. Менимча¸ фойдаланувчиларнинг аксарияти ëш йигит-қизлар. Улар турли шаҳарлардаги ўзларининг тенгдошлари билан гаплашишади¸ яна ҳар хил ўйинлар ўйнашади. Мен бу ерда бошқа сабаб кўрмаяпман. Ўзбекистонда холис ахборот оламан дейдиганлар учун интернетнинг фойдаси йўқ¸ дейди Тўлқин Қораев.
Ўзбекистонда Интернетдан фойланиш нархлари тушгани айтилаётган эса-да, диал-ап орқали Интернетга боғланиш ойига 50 долларга тўғри келмоқда. Агар Ўзбекистонда ўртача ойлик 70-100 доллар атрофида экани инобатга олинса¸ бу нарх анча қиммат. Юқори тезликдаги Интернет хизмати эса Ўзбекистонда ойига 200 доллар. Ҳатто Европанинг энг қиммат мамлакатларида ҳам Интернет хизмати бундан арзон.
Ўзбекистон расмийлари мамлакатда Интернет тўсилишини рад этиб келади. Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ҳам ўз чиқишларидан бирида Интернетни бўғиш аҳмоқлик эканини таъкидлаган эди.
- Интернет бу катта бир магазин. Магазинга борганда одам хоҳлаган молини сотиб олади. Интернетни бозор деб ҳисобласангиз¸ мен ўйлайманки¸ ўзимизнинг оддий иборамизни ишлатсак¸ содда иборамизни ишлатсак¸ катта магазинга кирсангиз¸ хоҳлаган нарсангизни сотиб оласиз. Интернетни шундай деб ҳисобласангиз агар¸ мен сизнинг фикрингизга қўшимча авол бермоқчиман ўзимизга¸ болаларимизда боғлиқ. Интернетни мутлақо ëпиб қўйиш бу ахмоқона фикр. Кимки шунга уринадиган бўлса¸ бу қип-қизил ахмоқ ва керак бўлса бу беҳуда уриниш. Дарвозани ҳеч ким ëпгани йўқ. Ҳаммаси очиқ. Лекин шу магазинга кирганда¸ ўзини таклиф қилган моллар жуда кўп. Шуни олишда сенинг ақлинг ишлайдими йўқми? Мол деганим бу информация. Бизларнинг ор-номусимизга тегадиган¸ онгимизга¸ қадриятларимизда зид нарсаларни бирдан кўриб¸ “Йўқ¸ мен бунинг мазмунини тушунаман, лекин бу менга тўғри келмайди” деб ўзини ҳис қилса¸ менга шу энг ëқадиган нарса¸ деган эди Ислом Каримов.
Ўзбекистонда тўсиб қўйилган www.ferghana.ru сайти бош муҳаррири Даниил Кислов Ўзбекистон президентининг бу баëноти ҳақида фикр билдирар экан, Ўзбекистонда раҳбарлар айтгани ва асл вазиятнинг доим бир-бирига тўғри келавермаслигини таъкидлайди.
- Президент гаплари ҳам, мамлакат қонунлари ҳам Ўзбекистонда ҳар бир одам Интернетга ҳеч қандай тўсиқсиз кира олиши мумкинлигини кўрсатади. Лекин негадир амалда бу кузатилмайди, дейди Даниил Кислов.