Афғонистонда раҳбари Ҳамид Карзай президентликка номзодлар орасида энг кўп аҳоли қўллаб - қувватловига эга.
Американинг "Glevum Associates" ижтимоий сўров маркази ўтказган сўров натижаларига кўра, Карзай мамлакатда ўтказилажак сайловда овоз беришда қатнашиши мумкин сайловчиларнинг 45 фоизи қўллаб қувватловини қозониши мумкин.
Иккинчи ўринда Афғонистоннинг собиқ ташқи ишлар вазири доктор Абдулло Абдулло турибди. Сўров натижалари собиқ вазир учун сайловчиларнинг 25 фоизи овоз бериши эҳтимолини кўрсатмоқда.
Афғонситонда президентлик сайловлари 20 август кунига белгиланган. Бирлашган Миллатлар Ташкилотига кўра, Афғонистондаги зўравонликлар келаси ҳафтага белгиланган сайловларни хавф остига қўймоқда. Ташкилот зўравонликлар боис кўп сонли одам овоз беришга чиқмаслиги мумкинлиги ҳақда огоҳлантирди.