АҚШ Мудофаа вазири Роберт Гейтс, ҳарбий ресурслар камлигига қарамай, Қўшма Штатлар Афғонистонга қўшимча ҳарбий куч юбориши мумкинлигини маълум қилди.
Вашингтонда ўтказилган матбуот анжумани чоғи Гейтс қанча қўшимча куч кераклиги борасида Афғонистондаги АҚШ қўшинлари қўмондони Генерал Стэнли МакКристал фикрини ўрганаётганини билдирди.
Барак Обама Толибон жангариларига қарши курашни кучайтиришга ваъда бериб, Афғонистонга қўшимча 21 000 аскар жўнатишга буйруқ берди.
Йил охирига бориб Афғонистондаги Қўшма Штатлар аскарлари сони 68.000 га етказилиши кутилаяпти. Ироқда эса АҚШнинг 132 000 аскари бор.