Бир ойдирки, Ўзбекистонда 2010 йил учун обуна компанияси давом этаяпти.
Озодлик манбаларига кўра, жорий йилда ҳам советча услубдаги “мажбурий обуна” амалиёти қўлланилмоқда.
Давлатга қарашли ҳар бир ташкилотнинг нашрига ишчи-хизматчи ва пенсионерлар мажбурий тарзда обуна қилинаяпти.
Кузатувларга кўра, “мажбурий обуна” амалиёти энг аввало пенсионерларга нисбатан қўлланилади.
Сурхондарёнинг Музробод туманида яшовчи пенсионер аёлнинг айтишича, ҳар йилги обуна мавсумида почта ходимлари тумандаги деярли барча пенсионерларни камида иккита газета ёки журналга обуна бўлишга мажбур қилишади.
- Ҳокимиятга қарайдиган газета мажбурлайди-да. Мажбурий обуна қилади. Кейин яна ўзингиз хоҳлаб бошқа бир газетага обуна бўлишингиз керак, - дейди сурхондарёлик пенсионер аёл.
Советча услубдаги обуна амалиётининг кейинги “қурбонлари” кўп сонли фермерлар бўлиб, улар пенсионерларга нисбатан кўпроқ нашрларга обуна бўлишлари шарт ҳисобланади.
Бухоролик фермер Мурод акага кўра, бу жараён мажбурий тарзда амалга оширилади.
- Ихтиëрий обунанинг иложи йўқ бизда. Масалан¸ ўша журналлaр бизга керак эмас. Фермерлар обуна бўлган тақдирда ҳам олмайди. Мажбуран обуна қилинган билан журналлар келтириб берилмайди. Керакли жойи ҳам йўқ ўшанинг. Лекин обуна мажбурий.
Озодлик: Мажбурий деганда қайси газета ва журналларга обуна бўлишга мажбурлашади?
Масалан¸ “Халқ сўзи”¸ “Қишлоқ ҳаëти”¸ кейин яна бизнес журнали бор. Тўғрисини айтсам¸ мен уларга ҳатто қарамайман ҳам. Менга керакли жойи ҳам йўқ унинг. Беҳудага ўқиб уни, кераксиз гаплар у, -дейди бухорлик фермер Мурод ака.
Ўзбек фермерлари “мажбурий обуна” амалиётига мустақиллик давридан бошлаб қўшилган бўлишса, ўқитувчилар собиқ иттифоқ давридан буён бу нарсага кўникиб ҳам кетишган.
Тошкент вилоятида яшовчи ўқитувчи Улуғбек Усмоновга кўра, даврий нашрларга мажбурий обуна қилишнинг ўқитувчилар учун иккита ёмон томони мавжуд.
“Биринчидан,- дейди Улуғбек Усмонов,- фақат ойликка кун кўрувчи ўқитувчининг чўнтагига зарар, иккинчидан, обуна қилинган нашрларнинг ўқишли эмаслигидир”.
-Туман ҳокимлигига қарашли туман газеталарига мажбуран обуна бўлинади. Гап шундаки¸ бу газеталар биз берган берган пулга арзимайдиган газеталар.
Бу газеталарга асосан бошқа жойлардан перепечатка қилинади. Бошқа журналлардан ëки газеталардан мақолалар олинади ва туманда ички бўлаëтган жараëн ëритилади. Бу ўқитувчиларнинг кармонига ниҳоятда катта зарба, - дейди Улуғбек Усмонов.
Улуғбек Усмоновга кўра, обуна мавсумида даврий нашрларга мажбурланадиган кейинги гуруҳ мактаб ўқувчиларидир.
- Ўқувчиларга ҳар биттасига бир экзимпляр мумкин эмас. Синф раҳбарларига “Мана бунча обунага топширишинглар керак” деб айтилади. Кейин иккита-учта ўқувчи битта бўлишиб¸ бир нусхадан қилиб обунага ëзилади, - дейди Улуғбек Усмонов.
Шунингдек, мамлакатдаги барча идора ва ташкилот ишчи хизматлари даврий нашрларга мажбурий тарзла обуна бўлишлари маълум.
Ўтган обуна мавсумида “Андижоннома” газетаси ходими билан суҳбатлашганимизда, у обуна мавсуми ҳақиқатан ҳам мажбурий тарзда амалга оширилишини тан олганди.
- Обуна қилдириш ҳокимликнинг бўйнида. Ҳокимлик ўз бўйнига олган. Ҳаммаси бўлиб чиқилган. Хоҳлаганлар бўлаверади¸ хоҳламаганларни ҳокимият мажбур қилади-да энди. Ҳозирги шароитни ўзингиз биласиз-ку.
- Масалан, кимларни мажбур қилиш мумкин?
- Ташкилотларни қилади-да. Оддий халқни мажбурлай олмайсиз-ку. Ким 36 мингга ëзилади? “36 мингга бир нарса олиб еганим яхши ëки кийганим яхши”, дейди ўзбеклар. Ўзбекнинг маънавияти камроқ-ку.
Суҳбатдошимиз фаолият юритаётган «Андижоннома» газетаси Андижон вилоят ҳокимлиги нашри ҳисобланади.
Юқорида биз суҳбатда бўлган кишилар ҳам айнан маҳаллий хокимликлар нашрларига обуна мажбурий амалга оширилишини айтишган.
Ўзбекистонда 2010 йил учун обуна кампанияси жорий йилнинг 20 июлидан бошланди.
ЎзА маълумотига кўра, обуна мавсуми махсус каталог асосида амалга оширилади. Ушбу каталогга 400 номдан ортиқ газета ва журнал, китоблар, солиқ ва бухгалтерия бўйича амаллий қўлланмалар киритилган.
Маълум бўлишича, жорий йилда даврий нашрларни марказлашган тарзда ташиш, тарқатиш ва вилоятларга етказиш тарифларининг ўтган йилги даражаси сақланган.
ЎзА ёзишича, каталогларда ижтимоий аҳамиятга молик республика газеталари ва болалар даврий нашрларига имтиёзлар кўзда тутилган яъни даврий нашрларга уларни етказиб бермаслик шарти билан пасайтирилган нархларда обуна бўлиш мумкин.