Кобул шарқида содир этилган портлаш оқибатида тинч аҳоли вакилларидан уч киши нобуд бўлди, 20 дан зиёд фуқаро тан жароҳати олди.
БМТ матбуот вакили Олим Сиддиқ сўзларига кўра, пойтахт шарқида асосий йўллардан бирида содир этилган ушбу портлашда БМТнинг маҳаллий уч ходими ҳам тан жароҳати олган.
Бундан бир оз аввал Кобулдаги президент қароргоҳи ўққа тутилгани ҳақида хабар тарқатилди.
Айни пайтда Афғонистонда 20 август куни ўтказилажак президент ва маҳаллий кенгаш сайловларига қизғин тайёргарлик давом этмоқда. Толибон ушбу сайловларнинг ўтказилишига тўсқинлик қилишга ваъда берган.