АҚШ қўмондонлиги раҳбари Тошкентга келди

АҚШ Марказий қўмондонлиги раҳбари генерал Дэвид Петреус 18 август куни Тошкентга сафар қилди. Бу ҳақда АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси Озодлик радиосига маълум қилди.

Элчихона ходимларига кўра, ташриф доирасида Петреуснинг Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ҳамда Мудофаа ва Ташқи ишлар вазирлари билан сўзлашувлар ўтказиши режалаштирилган.