Браун Афғонистонга борди

Буюк Британия бош вазири Гордон Браун Афғонистонга сафар қилди.

Олдиндан эълон қилинмаган сафар билан Афғонистонга борган Браун Ҳилманд вилоятида Британия қўшинлари қўмондонлари ва ҳарбийлар билан учрашди.

Учрашув чоғида Гордон Браун Афғонистон қўшинлари ҳарбий малакасини ошириш ишларини тезлатишга ваъда берди.

Бу Брауннинг жорий йил давомида Афғонистонга амалга ошираётган тўртинчи сафаридир.

Хабарларга кўра, Британия бош вазири АҚШнинг Афғонистондаги қўшинлари қўмондони генерал Стенли МакКристал билан ҳам учрашган.