Индонезиянинг Ява оролида кучли зилзила рўй берди.
АҚШ сейсмология марказининг билдиришича, зилзила кучи Рихтер ўлчови бўйича 7 баллни ташкил этган. Индонезия расмийларига кўра, зилзила оқибатида камида 15 киши нобуд бўлган, ўнлаб фуқаро тан жароҳати олган. Бир қатор биноларга зарар етказилгани ҳам хабар қилинмоқда.
Зилзиладан сўнг мамлакатда цунами таҳдиди эълон қилинди, бироқ бир неча соатдан сўнг бу огоҳлантирув бекор қилинди.