Тожикистон жанубида гумонланувчига қийноқлар қўллаган милиция капитани устидан жиноят иши ниҳоясига етди. Тожикистон Жиноят кодексига мувофиқ, у 10 йилга қадар озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.
Хатлон вилоятининг Ҳамадоний туман ички ишлар бўлими капитани Абдусалом Кенжаев устидан жиноят иши якунига етгани борасида мазкур туман прокурори ўринбосари Ражабали Тиранов маълум қилди.
Унинг билдиришича, милиция капитани жиноятда гумонланаётган, аммо прокурор санкциясисиз қўлга олинган Амрулло Сулаймоновни ўз идорасида тергов қилаётиб дўппослаган.
- Тергов жараёнида милиция капитани Абдусалом Кенжаевнинг ҳақиқатан тергов чоғида гумонланувчига нисбатан қийноқлар қўллагани тасдиқланди. Кенжаевга нисбатан Тожикистон Жиноят кодексининг 316-модаси 3-қисми¸ яъни мансабини суистеъмол қилганлик айби билан очилган жиноий иш ниҳоясига етказилиб, судга оширилди, деди Ҳамадоний туман прокурори ўринбосари.
Расмийга кўра, суд-тиббий экспертизаси ҳам гумонланувчи Сулаймоновга нисбатан Абдусалом Кенжаев томонидан қийноқлар қўлланганини тасдиқлаган.
Айни пайтда Кенжаевга нисбатан Ҳамадоний туман судида маҳкама бошланмаган эса-да, агар унинг гуноҳлари тўла тасдиғини топса, Тожикистон Жиноят кодексига мувофиқ, милиция капитани уч йилдан ўн йилга қадар озодликдан маҳрум қилиниши мумкинлиги айтилмоқда.
Гумонланувчиларга нисбатан қийноқ қўллаётган айрим шахслар жазоланаётганига қарамай, Тожикистон бу нохуш амалиёт ҳамон давом этмоқда ва ҳатто кўпинча яширин ҳам қолаётир.
Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Душанбедаги ваколатхонаси масъули Пайёми Фуруғийга кўра, Тожикистон зиндонларда қийноқларнинг мавжудлиги борасида очиқ айтилмаётганининг бир сабаби хорижий ташкилотларнинг бу объектга эмин-эркин кириб чиқа олмаётганидадир.
- Тожикистон қамоқхоналарида маҳбусларга нисбатан қийноқларнинг қўлланилиши ҳолатлари мавжуд. Аммо Тожикистон ҳукумати ўз ҳисоботларида буни рад этиб келади. Ва фикримча, айнан шу важдан ҳам халқаро ташкилотлар, жумладан Қизил ярим ой ташкилотига Тожикистон қамоқхоналарига эркин кириб чиқиши учун расман ижозат беришмайди. Менимча, Қизил ярим ой ташкилотининг қамоқхоналардаги вазиятдан хабардор бўлиб туриши қийноқлар миқдорининг камайишига кўмаклашади, дейди ЕХҲТ вакили.
Фуруғийга кўра, ҳатто халқаро ташкилотлар томонидан инсон ҳуқуқларини қўпол тарзда поймол қилаётганликда айбланиб келаётган Ўзбекистонда Қизил хоч ташкилотига қамоқхоналарга кириб чиқиш имкони берилган. Аммо Тожикистонда бу мавзу ҳамон ёпиқлигича қолмоқда.
“Ҳизбут-Таҳрир” диний-экстремистик ташкилотига аъзоликда айбланиб узоқ муддатли қамоқ жазосини ўтаган тожикистонлик Ҳалимжон сўнгги пайтларда қамоқхоналарда маҳбусларга нисбатан қийноқ қўлланилмаётганини айтади.
- Аввал қамоқхоналарда қийноқлар бўлган, лекин мен жазо муҳлатини ўтаган сўнгги 7 йилда қийноқлар кузатилмасди. Албатта¸ зонада қонунга бўйсунмаган маҳбусларга жазо берилади, масалан, 5 кеча-кундуздан 15 кеча кундузгача изоляцияда тутиб турилади. Лекин ҳеч ким дўппосланмайди. Мен буни кўрмаганман.
Аммо тергов чоғида ҳақиқатан қийноқлар бор. Мен ўзим ҳам бу процедурадан ўтганман. Энди бу эски шўролар давридан мерос қолган принцип. Менимча, бунга барҳам бериш амримаҳол. Чунки қийноқлар биргина минтақада эмас, балки ўша Америкасида ҳам бор. Гуантанамо қамоқхонасидаги вазият бунга мисол бўла олади, дейди Ҳалимжон.
Тожикистон Ички ишлар вазирлиги расмий маълумотларига кўра, ўтган икки йил давомида бу мамлакат ҳуқуқ-тартибот идора ходимларидан 117 нафари гумонланувчиларга нисбатан қийноқлар қўллаганликда айбланган. Аммо мамлакат Жиноят кодексида қийноқлар бўйича махсус модда йўқлиги важидан қийноқ қўллаганлар учун 316-модданинг 3-қисми, яъни мансабни суиистеъмол қилганлик моддаси қўлланилади.