Россия мудофаа вазири ўринбосари Владимир Поповкин Москванинг Полша чегарасига яқин ҳудудга ракета мосламаларини ўрнатиш режасидан воз кечганини расман тасдиқлади.
Владимир Поповкиннинг “Эхо Москви” радиосига айтишича, АҚШ ҳукумати ракета ҳужумидан мудофаа тизими элементларини Марказий Европага ўрнатиш режасидан воз кечгани боис Россиянинг “Искандар” русумдаги ракета мосламаларини Калининград вилоятига жойлаштиришига ҳожат қолмаган.
Россия расмий Вашингтоннинг Чехия ва Полша ҳудудига мудофаа тизими элементларини жойлаштириш режасига қарши чиққан ва АҚШ режаси амалга ошгудек бўлса, Калининград вилоятига ўз ракеталарини жойлаштириш билан таҳдид қилган эди.