Францияда собиқ Бош вазир судга тортилди

Парижда Франция собиқ Бош вазири Доминик де Вильпен устидан маҳкама жараёни бошланди.

55 яшар собиқ Бош вазир мамлакат президенти Николя Саркозига бўҳтон қилганликда айбланмоқда. Доминик де Вильпен айбдор деб топилгудек бўлса¸ у беш йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Маълум бўлишича, 2004 йилда хориж давлатларидан бирига қурол сотиш эвазига пора олгани айтилаётган расмийлар ва тадбиркорлар руйхатида сиёсатчи Николя Саркозининг ҳам исми пайдо бўлган. Бироқ ўтказилган тергов давомида Саркозининг бу ишларга алоқадорлиги исботланмаган.

Эндиликда Париж суди собиқ Бош вазирнинг мазкур ёлғоннинг тарқалишига қанчалар алоқадорлигини текширмоқда.