Армия ва халқ

Андижон¸ 2005 йил 14 май - 13 май куни Андижоннинг марказий Бобур майдонида юзага чиққан хунрезликдан сўнг¸ шаҳар марказини Ўзбекистон армияси танклари ва зирҳли машиналари назорат қилишга киришди.

Андижон¸ 2005 йил 14 май - Бобур майдонида бир кун аввал президент Каримов билан учрашамиз¸ деган хаëлда тўпланган халойиқдан 14 май куни қонли кўлмаклар ва эгасиз қолган ковушларгина қолди.

Андижон¸ 2005 йил 14 май - 14 май куни Андижон марказида бир муддат даҳшатли жимлик¸ қабристон жимлиги юзага чиқди.

Андижон¸ 2005 йил 14 май - Ўзбек армияси саъй-ҳаракатлари билан 2005 йилнинг 14 май куни Андижонда юзага чиққан қабристон жимлигининг яна бир акси.

Андижон¸ 2005 йил 14 май - 13 май кунги воқеалардан сўнг Андижон маркази халқ фақат кинолардагина кўриб келган урушдан кейинги саҳна кўринишини олди.

Андижон¸ 2005 йил 14 май - 13 май куни ҳукумат қўшинларининг қуролсиз аҳолига қарши отган ўтидан нобуд бўлганлар орасидан яқинлари жасадини топиш учун кўп андижонликлар бор инсоний жасоратини йиғишга мажбур бўлдилар.

Андижон¸ 2005 йил 14 май - Андижон марказига уйилган саноқсиз жасадлар¸ ўзбек армиясининг халқ ëхуд ҳокимият эгаларидан қай бирига хизмат қилишига оид шубҳага ўрин қолдирмади.

Андижон¸ 2005 йил 14 май - Ўзбек армияси ва халқи ўртасидаги "узилмас иплар" узилганидан туғилган даҳшат ва саросима ўзини шу тарзда намоëн қилди.

Андижон¸ 2005 йил 14 май - Бутун бошли армия босқини остида қолган андижонликлар ўз ватандошлари очган ўтдан қирилганлар.

Андижон¸ 2005 йил 14 май - Ўзбекистон армияси қуролли бўлинмаларининг 13 май куни намойишчиларга ëппасига ўт очиши оқибатида нобуд бўлганлар сони¸ ҳукумат саноғига кўра¸ 189 кишини ташкил этди. Норасмий ҳуқуқ фаоллари бу рақамнинг бир неча баробар баландлигини айтиб келишмоқда.

Андижон¸ 2005 йил 14 май - Асосий вазифаси мамлакатни ташқи таҳликалардан мудофаа қилиш бўлган армия кучлари 2005 йил 13 майидан сўнг Андижон назоратини ўз қўлига олди.

Андижон¸ 2005 йил 14 май - Ўзбек армияси 2005 йилнинг 13-14 май кунлари бор куч-қудратини қуролсиз¸ ҳимоясиз ўз халқига қарши сафарбар қилди.

Андижон¸ 2005 йил 14 май - 14 май куни президент Ислом Каримов Андижондаги қонли воқеалар учун қўлини мушт қилиб¸ ташқаридаги ëвуз кучлар ва террорчиларни айблади. Аммо ўзбек армиясининг ўз халқига ўт очганини инкор қилди.

Андижон¸ 2005 йил 15 май - Ўзбек аскарлари¸ 13 майдан кейин ҳам Андижондаги оддий халқдан қўрқиб¸ шаҳарликлар билан танк ва зирҳли машиналар воситасида гаплашишни давом эттирдилар.

Андижон¸ 2005 йил 15 май - 13 май куни ўз кучини қуролсиз халқига кўрсатган ўзбек армияси аскарлари Андижонда ўзи хон¸ кўланкаси майдон бўлиб қолди.

Андижон¸ 2005 йил 27 май - 13 май воқеаларидан икки ҳафта ўтиб ҳам шаҳарнинг армия қуршовида эканини андижонликлар кўриб¸ ҳис этиб турдилар.

Андижон¸ 2005 йил май - 13 май воқеаларидан қарийб 4 йилча ўтиб ҳам¸ ўзбек армияси аскарлари очган ўтдан нобуд бўлганларнинг аниқ сони маълум эмас.

Андижон¸ 2007 йил - Ўзбекистон яқин тарихида юзага чиққан қонли фожеа- ўзбек армиясининг ўз халқига ўт очишига гувоҳ бўлган андижонликлар бундай тарихнинг такаррур қилмаслигини сўраб¸ дуо қиладилар.