Ҳокимиятда 20 йил

Ислом Каримов СССР Халқ депутатларининг 1-съездида қатнашган Ўзбекистон делегатлари билан. - СССР компариясининг Қашқадарë вилояти бўйича биринчи котиби Ислом Каримов СССР Халқ депутатларининг 1-съездида қатнашган Ўзбекистон делегатлари - чапдан ўнгга "Ўзбекистон адабиëти ва санъати" газетасининг махсус мухбири Исмат Хушев¸ Шаҳрисабз район касалхонаси бош врачи Фотима Бадалбоева¸ Ўзбекистон журналистлар уюшмаси раҳбари Аҳмаджон Мухторов¸ ғузорлик маккажўхорикорлар бригадаси бошлиғи Раъно Жонузоқова ва Ғузордаги "Шўртан" газ конлари бошлиғи Тўлқин Омоновлар билан съездлар саройи олдида. Орадан бир ойдан озроқ вақт ўтиб¸ Ислом Каримов Ўзбекистон Компартиясининг биринчи котиби этиб тайинланди. 1989 йил¸ 25 май.

Ўзкомпартиянинг биринчи котиби Ислом Каримов. - Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Коммунистик партияси биринчи котиби сифатида тушган сурати. 1990 йил.

Ислом Каримов Борис Елцин билан. - Россия президенти Борис Елцин Ислом Каримов билан Москва учрашувидан сўнг матбуот анжумани ўтказмоқда. 1991 йил.

Ислом Каримов Россия билан иқтисодий ҳамкорликка оид шартномага имзо чекмоқда. - Ислом Каримов Москвада Россия билан иқтисодий ҳамкорликка оид шартномага имзо чекмоқда. 1991 йил

Ислом Каримов Борис Елцин ва Нурсултон Назарбоев билан. - Ислом Каримов Россия президенти Борис Елцин ва Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан МДҲ давлат раҳбарларининг Тошкент йиғинида. 1992 йил

Ислом Каримов рафиқаси Татяна Каримова билан. - Ислом Каримов рафиқаси Татяна Каримова билан. 1995 йил

Ислом Каримов Россия Бош вазири Путинга зарбоф тўн ëпмоқда. - Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Тошкентга келган Россия Бош вазири Владимир Путинга зарбоф тўн ëпмоқда. Орадан уч ҳафта ўтиб¸ Путин Россия президентлигига келди. 1999 йил¸ 12 декабр.

Ислом Каримов Россия Бош вазири Путин билан. - Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Тошкентга келган Россия Бош вазири Владимир Путин билан икки давлат ўртасидаги ҳарбий-техникавий ҳамкорликка оид келишувни имзолагач¸ Путинга зарбоф тўн кийғизди. 1999 йил¸ 12 декабр.

Ислом Каримов Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан. - Ислом Каримов Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан. Муҳлати кўрсатилмаган.

Қирғизистон¸ Қозоғистон ва Ўзбекистон президентлари Қозоғистон тоғларида. - Қирғизистон президенти Асқар Ақаев ¸ унинг рафиқаси Марям Ақаева¸ Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ва Ислом Каримовлар Қозоғистондаги Чимбулоғ тоғ масканида. 2001 йил¸ 8 январ.

Қозоғистон ва Ўзбекистон президентлари арқон йўлида. - Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ва Ислом Каримов тўрт Марказий Осиë давлати раҳбарларининг Олмаота учрашуви эртасига Қозоғистоннинг Чимбулоқ тоғ масканида арқон йўлида биргаликда тепага чиқмоқдалар. 2001 йил¸ 8 январ.

Каримов ва Путин рафиқалари ҳамроҳлигида. - Ўзбекистон президенти Ислом Каримов рафиқаси Татяна билан Россия президенти Владимир Путин ва рафиқаси Людмила билан Кремл учрашуви чоғида. 2001 йил¸ 4 май.

МДҲ давлат раҳбарларининг Сочи саммити. - Сўлдан ўнгга - Озарбайжон президенти Ҳайдар Алиев¸ Молдова президенти Владимир Воронин¸ Тожикистон президенти Имомали Раҳмон¸ Украина президенти Леонид Кучма¸ Россия президенти Владимир Путин¸Ўзбекистон президенти Ислом Каримов¸ Беларус президенти Александр Лукашенко; орқа қаторда Қирғизистон президенти Асқар Ақаев¸ Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев¸ Арманистон президенти Роберт Кочарян МДҲ раҳбарларининг Сочи саммити чоғида. 2001 йил¸ 3 август.

Ўзбекистон¸ Қозоғистон¸ Тожикистон ва Туркманистон президентлари навбатдаги учрашувда. - Ўзбекистон¸ Қозоғистон¸ Тожикистон ва Туркманистон президентлари навбатдаги учрашувда.

Ўзбекистон ва Россия президентлари бир-бирлари шарафига қадаҳ кўтармоқда. - Ислом Каримов ва Владимир Путин Оқсаройда ўтган учрашувдан сўнг қадаҳ кўтармоқдалар. Тошкент¸ 2004 йил 16 июн.

Ислом Каримов рафиқаси Татяна билан Россия президентини Регистон мажмуаси билан таништирмоқда. - Ислом Каримов рафиқаси Татяна билан Ўзбекистонга расмий сафар билан келган Россия президенти Дмитрий Медведевни Самарқанддаги Регистон мажмуаси билан таништирмоқда. 2009 йил¸ 23 январ.

Россия ва Ўзбекистон президентлари. - Россия президенти Дмитрий Медведев Ислом Каримов билан Самарқандда. 2009 йил¸ 23 январ.

Эрон¸ Тожикистон¸ Ўзбекистон ва Афғонистон президентлари. - Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод¸ Тожикистон президенти Имомали Раҳмон¸ Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ва Афғонистон президенти Ҳамид Карзай Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Екатеринбург саммитида. 2009 йил¸ 16 июн.