Ашхобод Боку билан сўзлашувларни тикламоқчи

Туркманистон энергияга бой Каспий денгизининг баҳсли сектори юзасидан Озарбайжон билан сўзлашувларни қайта тиклаш ниятида.

Чет эл журналистлари билан мулоқот чоғида Туркманистон президенти Қурбонғули Бердимуҳаммедов Туркманистон ва Озарбайжон вакиллари мазкур муаммо юзасидан мулоқотни давом эттиражакларини айтар экан, Ашхобод бу масала бўйича халқаро хўжалик судига мурожаат қилишга тайёр эканлигини ҳам билдириб ўтди.

Ашхобод ва Боку ўртасида жорий йил бошида бошланган музокаралардан мақсад денгизости энергия заҳиралари чегараларини белгилаб олиш эди.

Денгизнинг икки соҳилидаги бу икки мамлакат баҳси Каспийнинг марказий қисмидаги нефт кони билан боғлиқ.