Лаънати Қаламкаш! Яна тилини бурро қилиб ғийбатимни бошлади. Тўғридан-тўғри ғийбат қилмайди, айлантириб уради:
“Дўстимдан тонсам, номардлик бўлади”, дейди.
“Ёшликда оғир кунларимизда бир-биримизга эш бўлганмиз”, дейди.
“Ҳозир каттароқ бир нарса ёзаяпман, ёзиш қийин бўляпти. Адабиёт тарихида ёрқин из қолдирадиган асар яратаяпман. Келаси йили Нобел мукофоти менга берилса керак”, деб орқаваротдан мени қўрқитмоқчи бўлади.
Парокандга илгари ўн марта айтганман: ўзимизга қарашли танқидчиларга заказ қилиб, Қаламкашнинг Шўро даврида чоп этилган китобларини бағишлов-мағишловларига қўшиб абжағини чиқариш керак. Танқид лойиҳасини ҳам ўзим чизиб кўрсатиб берганман: Грант Матевосяндан, Нодар Думбадзедан, Неъмат Аминовдан, Николай Гоголдан бутун-бутун сюжетларни ўғирлаб олган, адабий тил қоидаларини билмайди, шалоқ сўзлардан фойдаланиб ҳузур қилади. Масалан, илк қиссаларининг бирида: “Агар сандан ноқобил фарзанд чиқишини билганимда борми, ўғлим, ҳеч иккиланмасдан пўстакка тўкиб ташлаган бўлардим”, деб ёзади. Бу гапнинг иккинчи қисмини муҳаррир ўчириб юборган, “ўғлим”дан кейин уч нуқта қўйиб қўйган. “Ёшлик” журналининг архивида қўлёзманинг таҳрир қилинган нусхаси сақланиб қолган, шу нусха асосида илмий хулоса чиқариш, наҳотки, қийин бўлса?!
Пароканд, пандавақи, қаёққа қараяпсан?! Ўзинг ҳам ич-ичингда Қаламкашга хайрихоҳ бўлсанг керак-да! Мани билмайди деб ўйлайсанми? Ҳаммасини биламан: кечаси қанақа туш кўрганингни ҳам биламан. Агар қанақа туш кўрганингни айтсам, мани авлиё деб эълон қиласан, тиз чўкиб келиб этагимни ўпасан. Манга кўр-кўрона сиғинадиган муридлар керак эмас, манга битта команданинг онгли аъзолари сув ва ҳаводек зарур. Муридбозликка тоқатим йўқ. Бундан ўн беш йил муқаддам девонга ишга олинган битта шоирвачча кўпчилик даврасида қўлимни ўпган эди. Уни эртаси куниёқ девондан ҳайдаб юборганман. Девон дарвешлар жам бўладиган хонақоҳ эмас. Девон – мамлакатнинг Бош мияси. Бош мия эсанкираб қолса, мамлакатда ҳаракат тўхтайди – худди генерал Романовга ўхшаб кома ҳолатида тирик мурдага айланиб қолади.
Охирги марта огоҳлантираяпман, Пароканд, зудлик билан Қаламкашнинг эски китобларига қарши кампания уюштирсанг – уюштирдинг, уюштирмасанг – энангди Учқўрғондан кўрсатаман! Тағин Тўрақўрғоннинг у ёғидаги, Ахсикентнинг бу ёғидаги Учқўрғонни назарда тутааяпти деб ўйламагин, ман бошқа Учқўрғонни назарда тутаяпман. Қайси Учқўрғон эканини энангникига кириб чиққанингдан кейин билиб оласан.
Ит қутурса, аввало эгасини қопади. Қутурган итни ё эмлаш керак, ёки отиб ташлаш керак. Эмлашдан кўра, отиб ташлаш арзонроқ тушади.
Ғазабим қўзиб турган пайтда битта хушхабар келиб қолди, хайрият.
Қаламкаш Хирмонтепа аркаси ёнидаги очиқ ҳавода жойлашган барда Чеҳрагулнинг йўлини пойлаб ўтирган экан. Чамаси, узоқдан жамолини бир кўриб кетмоқчи бўлган, шекилли. Кутилмаганда столнинг нариги томонида важоҳатидан от ҳуркадиган битта аёл пайдо бўлиб: “Ҳой мўғил, анави стул бўшми?” деб сўрайди. “Мен мўғил эмасман, ўзбекман”, дейди Қаламкаш кулимсираб. “Нега тиржаясан?! Нима, мени масхара қиляпсанми?!” “Опажон, ундай деманг, уят бўлади”, деган заҳоти қаламкашнинг юзига тарсаки тушади: “Сан манга уятдан гапирадиган бўлдингми, уятсиз!” Опа иккинчи тарсакини ҳам туширмоқчи бўлган пайт Қаламкаш столнинг остига кириб яширинади ва тўрт оёқлаб нариги томондан қочиб чиқади. Ана-мана деб Опа унинг орқасидан дағдаға қилиб боргунча йўлнинг у бетига ўтадию таксига ўтириб Чилонзор метроси томон равона бўлади. Текин томошани мириқиб кўриб-кузатишга чоғланган пивохўрлар кружкаларини кўтарганча жой-жойларига қайтади. Ҳай, майли, бу энди катта можаронинг бошланиши, холос. Севгининг асосий синовлари ҳали олдинда турибди.
Парокандга буюрдим: дарҳол Опани топиб, уни “Буюк хизматлари учун” орденига номзодлар рўйхатига киритиб қўйиш керак. Анкета тўлдирсин, зарурий хат-ҳужжатлар тайёрлансин. Агар “Буюк хизматлари учун” орденига тортмаса, ҳеч бўлмаса “Эл-юрт ҳурмати” орденини¸ албатта¸ бериш керак. Жуда бўлмаса, “Жасорат” медали билан тақдирлаймиз.
Ишончим комилки, Қаламкаш Хирмонтепада еган бир тарсакини ўла-ўлгунча эсидан чиқармайди. Омин.