Хитойда болалар қўрғошиндан заҳарланди

Хитойнинг давлатга қарашли ахборот агентликлари марказий Хенан вилоятида бир мингга яқин бола қўрғошиндан заҳарланганини хабар қилди.

Сўнгги ойларда Хитойнинг Юнан, Фужиан ва Шаанкси вилоятларида ҳам шу каби воқеалар содир бўлгани оқибатида уч минг бола нобуд бўлгани айтилмоқда.

Қўрғошиндан заҳарланиш қон босимининг ошишига, асаб ва репродуктив система зарарланиши ҳамда хотира йўқолишига олиб келиши мумкин.

Маҳаллий расмийлар бу заҳарланиш саноатнинг атроф-муҳитни ифлослантириши билан боғлиқ, деган фикрда.