25 ёшли Азамат Раҳмонов уч нафар ўзбекистонлик шериги билан компютер ёрдамида Британия банкидан қарийб бир миллион доллар ўмарганини тан олди. Ушбу гуруҳ устидан Лондондаги Саусворк Краун судида маҳкама жараёни бормоқда.
Мазкур жиноят изига тушган Британия полицияси аввалига Лондон жануб-шарқий қисмида яшаган ака-ука Азим ва Азамат Раҳмоновлар уйига бостириб боради.
Тинтув давомида улар уйидан ўғирланган пуллар жойлаштирилган ҳисоб рақамига очилган пластик карточкалар топилади.
Маҳкама давомида 23 ёшли Азим ўзининг бу ишга мутлақо алоқаси йўқлигини айтиб, айбни акаси ва улар билан яшаган шерикларига ағдаради. Ўз айбига иқрор бўлган Азамат ва бошқалар Азимнинг ишга алоқадор бўлмаганини тасдиқлайди. Ва ҳакамлар ҳайъати Азимни айбсиз¸ деб топиб озод қилади. Воқеа тафсилотларини ўрганиш учун Азим билан боғланишга қилган саъй-ҳаракатларимиз натижа бермади.
Азамат Раҳмоновни маҳкамада ҳимоя қилаётган адвокатлар иш юзасидан бирор ахборот бериш улар манфаатига зид эканини таъкидлашмоқда.
- Биз бу борада ҳеч қандай маълумотни ошкор эта олмаймиз. Бу ишнинг жамоатчиликка ошкор этилиши мижозимиз манфаатларига зиддир. Ушбу иш ҳақида бошқалар¸ айниқса Ўзбекистондагиларнинг билишини мижозимиз истамайди¸ деди адвокатлардан бири.
Саусворк Краун суди жиноий пулни ювганликда айбланаётган Азамат Раҳмонов ва унинг уч нафар шериги устидан ҳукмни 13 ноябр куни эълон қилади. Прокурорнинг маълум қилишича, улар Британиянинг энг йирик банкларидан бири ҳисобланган НатВест банки мижозларидан 600 минг фунт стерлинг ёки сал кам бир миллион доллар пулни ўта мураккаб компьютер вируси ёрдамида ўғирлаш ва уни Шарқий Европа давлатларидаги банк ҳисобларига жойлаштиришга муваффақ бўлган.
Аниқроғи ёш хакерлар қўллаган мураккаб компьютер вируви банк мижозларини уларнинг банк ҳисобларига пул ўтказишга мажбур қилган.
Прокурор Доминик Коноли бундай виртуал ўғирлик усулини тушунтиришга ҳаракат қилиб, ушбу вирус натижасида компютери ҳимояланмаган 138 банк мижозига зарар етганини маълум қилди.
НатВест банки расмий вакили Бенита Белинтайнинг айтишича, НатВест банки ўз мижозларидан ўғирланган пулнинг катта қисмини қайтариб олган ва етмаганини қоплаб берган. Бундан ташқари¸ банк ўз мижозларига янги ҳимоя дастурини ўрнатишга тавсия берган.
Бенита Белинтайнинг айтишича, бу каби ўғирлик ҳолатларига нафақат НатВест банки¸ балки бутун Британия банк тизими дуч келмоқда.
- Улар истаган банкдан пул ўғирлашлари мумкин. НатВест банки билан боғлиқ ҳолат бу каби юзлаб воқеалардан бири¸ холос. Барклейс, HSBC каби банклар ҳам кўплаб ўғирлик ҳолатларига дуч келмоқдалар¸ дейди Бенита Белинтайн.
Дунё молиявий пойтахтларидан бири ҳисобланадиган Лондон банклари хакерлар ҳужумлари сони ортганини қайд этаётган бир вақтда, Ўзбекистон фуқаросининг бундай хай-тек ўғирликда гумонланиб маҳкамага тортилиши илк бор ошкор бўлмоқда.
Компьютер саводхонлиги юқори бўлган ўзбек йигитлари борлигидан хурсанд бўлишни ҳам¸ уларнинг бундай билимни жиноий йўлда ишлатаётганига ачинишни ҳам билмайди киши...