Россия билан муносабатлари кун сайин совуқлашиб бораëтган Грузия Ташқи ишлар вазири Григол Вашадзе Россия фуқаролигидан воз кечди.
Бу ҳақда Грузия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ия Макхарашвили маълум қилди.
Унга кўра, Вашадзе ўз паспортини Россияга қайтариб юборган ва президент Дмитрий Медведевдан Россия фуқаролигини бекор қилишни сўраган.
2008 йилнинг декабр ойида Грузия Ташқи ишлар вазири лавозимига тайинланган Вашадзе 80-йилларда Москва Давлат универститетида таҳсил олиб, сўнгра маълум муддат собиқ СССР Ташқи ишлар вазирлигида ишлаган.
Яқинда Давлат Думасининг айрим депутатлари Вашадзени Россия фуқаролигидан маҳрум қилиш масаласини кун тартибига қўйдилар.
2008 йилнинг август ойида икки давлат ўртасида бўлиб ўтган қисқа муддатли ҳарбий можаро Россия-Грузия алоқаларини янада кескинлаштириб юборди.