Беларусда чўчқа гриппидан 7 киши нобуд бўлди

Беларус расмийлари чўчқа гриппидан етти киши нобуд бўлгани эълон қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, кейинги икки ҳафта ичида зотилжамдан 19 киши нобуд бўлган ва улардан еттитасида H1N1 вируси аниқланган.

Беларус бош санитар врачи Валентина Качан лаборатория таҳлиллари натижасида Белоруснинг 85 фуқаросига чўчқа гриппи ташҳиси қўйилганини айтди.

Ҳозирда беморларннг 31 нафари касалхоналарга ётқизилган.