Норасмий манбаларга кўра¸"Илҳом" театри раҳбари Марк Вайл қотиллари ҳибсга олинган; гумонланганлардан бири қочиб кетган¸ ушланганлар эса¸ ўз айбига иқрор бўлиб¸ кўрсатма бермоқда.
Бу ҳақда расман эълон қилинмаётган бўлса ҳам Марк Вайлнинг ўлдирилиши юзасидан олиб борилаётган терговни кузатаётган инсон ҳуқуқлари фаоли Марат Зоҳидов бу маълумотни норасмий тарзда олганини айтмоқда.
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро жамияти вице-президенти Марат Зоҳидовнинг айтишича, Марк Вайлнинг ўлдирилишига унинг “Қуръонга тақлид” номли пъесаси сабаб бўлган.
Ушбу асарни¸ гўё Исломга нисбатан ҳақорат дея қабул қилган экстремистик кайфиятдаги йигитлар Марк Вайлни ўлдиришга қарор қилганлар. Марат Зоҳидовнинг маълум қилишича, Марк Вайлни ўлдирган йигитларнинг ҳаммаси 29 ёшда бўлиб, улардан бир нафари Тожикистон яна бири Россия¸ қолган икки нафари эса Ўзбекистон фуқароларидир.
Қотилликда гумон қилинаётганлардан бирининг Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармаси собиқ раҳбари¸ генерал Сатторовнинг набираси экани аниқланган.
Маълум бўлишича, 2007 йил кечки соат 6-7 ларда улар Марк Вайлни у яшайдиган уй подъездида пойлашган, Ёқуб Ғофуров деган йигит аввалига унинг бошига темир билан урган, сўнг фамилияси Исҳоқов бўлган бошқа йигит унга пичоқ билан зарба берган. Ушбу қотилликнинг яна бир иштирокчиси Пўлатов шерикларини машинада пойлаб ўтирган.
Олинган жароҳатлардан Марк Вайл касалхонада жон таслим қилди. Бошқа тафсилотлар ҳақида Марат Зоҳидов гапиради.
Марат Зоҳидов: Тергов тамом бўлди. Учтасини ушлаб олди. Биттаси ҳали қочиб юрибди. Уларни анчадан буëн қидириб юришган эди. Энди топишди. Лекин яна ҳар хил гаплар бўлаяптики¸ бу подставной одамлар жиноий ишни тугатиш учун¸ деган маънода. Биз икки йилдан буëн ҳар доим милиция ва прокуратурага мурожаат қилиб¸ Марк бўйича саволлар берган эдик. Бизга тўғридан тўғри “Жуда оғир бўлаяпти. Биз ҳамма гумон қилинганларни текширдик. Лекин ҳали ҳам бўлмаяпти” деб айтишарди. Лекин мана топишди. Ҳали судга ишларини беришгани йўқ.
Озодлик: Марат ака¸ сиз ҳуқуқ-тартибот идоралари ва прокуратура билан алоқадамиз¸ деяпсиз. Бу маълумотларни сизга қайси идора берди?
Марат Зоҳидов: Бу хабарни бизга ҳали расмий равишда беришгани йўқ. Қанақадир алоқамиз бор¸ танишларимиз бор. Шунақа қилиб топиб беришди бизга расмий хулосани. Биз 2007 йил сентябрдан бери бу ишни кузатиб юрамиз.
Озодлик: Марк Вайлни нима сабабдан ўлдиришган бу одамлар?
Марат Зоҳидов: Улар шунақа айтишдики¸ демак¸ "Подражание Корану" деган спектакл бор. У Пайғамбарни танқид қилганми¸ ҳурмат билан қарамаган Пайғамбарга¸ Қуръонга. Лекин бу ҳаммаси бекор гап. Нима деган Пайғамбар тўғрисида Пушкин¸ Гëте¸ Лермонтов¸ Толстой. Болалар ҳаддидан ошган. Сатторов деганнинг невараси¸ тўғри оилада ўсган¸ нима учун шунақа қилди – бу менга қоронғи. Лекин асосий нарса шундан иборат. Улар "Илҳом" театрига бориб¸ ўша спектаклни кўриб¸ кейин қанақадир хулоса чиқарган. Ўзбекистонда ўзингиз биласиз¸ цензура жуда кучли. Агар давлат шуни билганида¸ бошидан йўқотишарди. Ҳеч қанақа Пайғамбарга¸ Худога¸ Қуръонга қарши ҳеч нарса йўқ эди. Мен кўрганман.
Озодлик: Нима ҳақда ўзи у?
Марат Зоҳидов: Биттаси Қуръондан сураларни ўқияпти¸ иккинчи томондан Пушкиннинг шеърларини ўқиб беришаяпти. Кейин саҳнада кўрсатаяпти қанақа одам покиза бўлиши керак. Одамларнинг ҳар хил камчиликларини кўрсатишди. Лекин Қуръонга қарши нарсалар йўқ эди.
Озодлик: Айрим оммаивй ахборот воситаларида Марк Вайлнинг ҳукумат буюртмасига асосан ўлдирилганига оид гаплар бор.
Марат Зоҳидов: Биласизми¸ мана шунақа гапларда мантиқ йўқ. Мен ишонаман¸ бу подставной одамлар эмас¸ давлатга керак эмас просто. Уни тинчитиш учун давлатнинг бошқа услублари бор. Фараз қилайлик¸ агар давлатга мана шу театр ëқмаганда¸ ўзингиз биласизку¸ бирпасда ëпиб ташлашарди.
Озодлик: Марат ака¸ сиз Марк Вайлни яхши танир эдим¸ деяпсиз.
Марат Зоҳидов: Ҳа.
Озодлик: Маркнинг ҳукуматга муносабати қандай эди? Ҳукуматга нисбатан қандай руҳда эди?
Марат Зоҳидов: У мухолифатда бўлгани йўқ. Биласизми¸ у артист¸ режиссëр. Ҳар хил нарсани кўрсатиб юрарди. Давлатга қанақадир қаршилик билан чиқиб юргани йўқ.
Озодлик: Марат ака¸ ножўя бўлса ҳам сўрай. Марк Вайлни кўп оммавий ахборот воситалари жинсий озчиликка киритади.
Марат Зоҳидов: Ҳа¸ бу нарса менга маълум.
Озодлик: Мана шу сабаб бўлган бўлиши мумкинми?
Марат Зоҳидов: Биласизми¸ мен шу нарсаларга аҳамият бермайман. Марк Вайл катта режиссëр эди. Жуда талантли одам эди. Шунинг учун унақа нарсаларга мен аҳамият бермайман. Унинг иши бу.
Озодлик: Марк Вайл ўлимидан кейин "Илҳом" театрининг аҳволи қандай бўлди?
Марат Зоҳидов: Ишлаяпти. Мен ўшандан кейин бормадим. Лекин ишлашаяпти улар.