Обама Мянма етакчиларига мурожаат қилди

АҚШ президенти Барак Обама Мянма ҳарбий хунтасини мухолифат етакчиси Аун Сан Су Чжи ва бошқа сиёсий маҳбусларни озод этишга чақирди.

Обаманинг ушбу чақириғи Сингапурда бўлиб ўтган Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлик саммити чоғида янгради.

Хабарларга кўра, мазкур саммитда Мянма Бош вазири генерал Тейн Сейн ҳам иштирок этган.

Оқ уй матбуот вакили Роберт Гибс сўзларига кўра, Барак Обама саммит чоғида Мянма етакчиларини мамлакатдаги этник озчилик вакилларини камситишни тўхтатишга ундаган.