Ҳали куз оëқламай туриб¸ тожикистонликлар электр энергияси ва табиий газ тақчиллигидан азият чекмоқдалар. Бу вазиятнинг¸ айниқса мактаб ва боғчаларда оғирлиги айтилмоқда.
Cўғд вилоятининг барча туманларида 8 октябрдан бери электр энергияси узатиш деярли тўхтатиб қўйилди. Вилоят маркази Хўжандда ҳам хонадонларга электр энергияси улашишда чекловлар жорий қилинди. Табиий газ эса шаҳарда тўрт ой, туманларда қарийб бир йилдан бери йўқ. Мактаблар ва болалар боғчаларида, имкони борлар, буржуй печлари ўрнатишган.
Аммо аҳоли буларнинг ҳам ҳали муаммо ечими эмаслигини билиб турибди. Зотан мактаб ва боғчаларнинг бари ҳам кўмир ва ўтин сотиб олиш имконига эга эмас. Ўқувчиларнинг айтишларича, ёз пайтида улар қишлоқма-қишлоқ, адирларда юриб тезак теришган¸ аммо ҳали қиш бошланмай турибоқ¸ йиғилган заҳира тугаб битган.
- Чироқ йўқ, синфхоналар совуқ. Кечқурун соат бешда доскадаги ёзувларни кўриб бўлмайди. Шундан кейин ўқитувчимиз ҳаммамизга жавоб бериб юборади, дейди Бобожон Ғафуров тумани Ғозиён қишлоғидаги 33-мактабнинг 7-синф ўқувчиси Иброҳим.
Мактаб ўқитувчиларига кўра¸ чироқ саҳарлаб 5 дан 8 гача ва кечқурун 18 дан 20 гача берилаяпти. Синфхоналар қоронғулиги боис¸ эрта билан дарсларнинг биринчи соати ва кечқурунги соатлари¸ деярли ўтилмайди.
- Чироқнинг йўқлиги, синфхоналарнинг совуқлиги оқибатида ҳар хафта уч-тўрт ўқувчи касал бўлиб дарсга келмайди. Бу ҳақда раҳбарларга бир неча марта айтдик, лекин уларнинг қўлидан ҳеч нарса келмаяпти. Директоримиз синфхоналарни иситиш ва чироқ билан таъминлашда вилоят раҳбарлари ҳам ёрдам беролмаслигини айтди, дейди мазкур мактаб ўқитувчиси Муборак Ҳалимова.
Спитамен туманидаги мактабларнинг бирида меҳнат қилувчи Олимжоннинг айтишича, вилоят маориф бошқармаси бу йил барча мактаблар кўмир билан таъминланди, деб ҳисобот берган.
- Мактабларга кўмир ажратилгани хақида гапирилди. Бироқ¸ биз бу кўмирни умуман кўрмадик. Айтмоқчиманки, бу қуруқ ҳисобот¸ холос. Болалар оғизларидан ҳовур чиққан ҳолда дарс ўтишаяпти. Айрим чекка қишлоқларда совет давридан қолган катта голландияча печлар турибди, лекин ёқилғи йўқ, дейди спитаменлик ўқитувчи.
Мастчоҳ туманидаги мактаб ўқувчиси Ҳабибанинг айтишича, синфхоналар совуқ бўлса ҳам дарслар ўтказилаяпти. Дарсга келмаган болаларнинг ота-онаси директор ҳузурига чақирилмоқда.
- Синфхоналар совуқ, музлаб ётибди. Ўтган ҳафта синфимиздаги ярим болалар шамоллаб дарсга келолмай қолди. Лекин ўқитувчимиз ишонмай¸ уйма-уй юриб текширди, дейди Ҳабиба.
Вилоят Санитария-эпидемиология станцияси бош врач ўринбосари Саид Бобожоновдан олинган маълумотларга кўра, агар мактаб синфхоналаридаги ҳарорат 19 даражадан паст бўлса, мактабларда ўкиш тўхтатилади. Лекин қишлоқ ўқитувчиларининг айтишларича, ҳозир мактабларда ҳарорат 10 даража атрофида бўлса ҳам¸ дарслар ўтиляпти.
Оддий одамлар¸ мактаб ва боғчаларда болалар совуқдан касал топаëтган айни апйтда¸ амалдорлар, ўзига тўқ оилалар учун махсус қизил линия¸ деган имтиёз мавжудлигини айтишмоқда.
- Бир нарсага ҳайронман.Масалан, менинг уйимда чироқ ўчади. Лекин қўшнининг уйида эса сира ҳам ўчмайди. Чунки у вилоят судида ишлайди. Ахир шу ҳам инсофданми? Ëки унинг учун алоҳида имтиёз жорий қилинганми? Бундай адолатсизликлардан нафратинг ошади¸ холос. Чунки қўлимиздан ҳеч нима келмайди, дейди хўжандлик Абдумалик.
"Барқи тожик" очиқ ҳиссадорлик жамиятининг вилоятдаги матбуот маркази вакили Ином Сангинов бу иддаоларни инкор қилди.
- Бутун республикада бўлгани каби вилоятда ҳам электр энергия чеклови жорий қилинган. Одамларнинг айрим уйлар ва кафеларда чироқ борлиги ҳақидаги гаплари нотўғри. Электр энергияси фақат касалхоналар, маориф ва муҳим объектларгагина берилмоқда. Маориф соҳасининг айрим мактаблари чироқсиз қолган бўлиши мумкин. Чунки жойлардаги маориф бўлими раҳбарлари ўз вақтида бу мактабларга алоҳида электр симини ўтказмаган, дейди Ином Сангинов.
Ином Сангиновнинг айтишича, республикада жорий қилинган электр энергия чекловига қўшни Ўзбекистоннинг ягона энергетика тизимидан чиққанлиги сабаб бўлган. Минтақавий тизимдан чиққан Ўзбекистон Тожикистонга электр энергияси ва табиий газ узатишни¸ айтилишича¸ бутунлай тўхтатиб қўйган.