Қадимдан карвонлар йўлини ëритган чироқ макони бўлгани учун Чироқчи номини олган ерда электр чироғи борган сари анқонинг уруғи бўлиб бормоқда¸ дейди Қашқадарëнинг шу манзилидан сим қоққанлардан бири.
Биз яшаëтган туманнинг исми жисмига монанд бўлмай қолди, дейди Қашқадарëнинг Чироқчи туманидан қўнғироқ қилган 53 яшар суҳбатдош.
- Мен Қашқадарë вилояти¸ Чироқчи тумани¸ Беш чашма хўжалигида яшайман. Чироқчида чироқлар ëнмайди. Икки соат беради кечқурун 9 дан 11 гача. Кундуз куни 10 дан 12 гача. Баъзи пайт умуман бўлмайди. Шунақа гапларда.
Озодлик: Балки чироқнинг пулини тўламагандирсиз?
- Йўқ¸ бюджетдан ойлик олаëтган одамлар ойма-ой тўлаб қўямиз. Ойига 9625 сўмдан.
Озодлик: Нимага чироқ йўқлигини сўраб-суриштирсангиз¸ нима дейишаяпти?
- Билмайди ҳеч ким. Электр симëғочлар эскирган¸ электростанциялар эскирган деган гаплар бор энди. Ўзбекистонда 2014 йилгача электростанцияларни янгилаймиз¸ трансформаторларни янгилаймиз¸ эски симëғочларнинг ўрнига темир бетон симëғочлар қўйилади деган гаплар бор.
Озодлик: Чироқ ҳамманинг уйида ўчаяптими? Яъни бой-бадавлатнинг уйида ҳам¸ ҳукумат одамларининг уйида ҳам ўчаяптими?
- Элга келган тўй бу. Ҳамма шундай. Чироқчи бўйича шундай. Вилоят бўйича шундай деса ҳам бўлади. Уч-тўрт йил бўлиб кетди бу нарсага. Матбуотларни кўра олмаймиз¸ байрамларни кўра олмаймиз¸ футбол ўйинларини кўра олмаймиз. Шунақа гапларда.
Озодлик: Чироқ йўқ пайтлари нимани ëқаяпсизлар?
- Солярка оламиз¸ фонус ëқамиз¸ чироқ ëқамиз¸ шам ëқамиз. Шундай ҳолатда ўтирибмизда. Бошқа иложимиз йўқ.
Озодлик: Движок айлантирмаяпсизларми?
- Движоклар ҳам бор. Движок ҳам қўшамиз. Олиб олди одамлар.
Озодлик: Нега сиз яшаëтган туман Чироқчи деб номланган? Тарихини биласизми?
- Илгари ҳозирги Чироқчи районининг марказида бир тепалик бўлган. У ерда карвон йўли ўтган. Бу ëғи Бухородан Шаҳрисабзга ўтган¸ Шаҳрисабздан Афғонистонга ўтган. Ўша ерда қадимда бир қари чол-кампир ўтирган. Чол-кампирлар чироқ ëқиб ўтиришган. Йўлда сувсаганлар¸ чарчаганлар ўша чол-кампирнинг уйига бориб¸ чироқчи деб атаганда. Чироқчи тарихининг келиб чиқиши шунақа. Шунга асосланиб Чироқчи деб ном қўйилган. Ҳозир чироқ ўчиб ëтибди. Умуман чироқ ўчиб ëтибди¸ дейди чироқчилик суҳбатдошимиз.
Отамуродга айлатирилган Карки
Навбатдаги суҳбатдошимиз Ўзбекистонда яшаса ҳам¸ асли туркманистонлик ўзбеклардан. Ўзи бир вақтлар туғилиб ўсган қадимий Карки шаҳрининг номи Отамурод деб ўзгартирилганидан норози. Туркманистондаги ўзбекларнинг ҳақ-ҳуқуқлари кундан-кунга тобора кўпроқ камситилмоқда¸ деб қайғурди бу суҳбатдош.
- Туркманистоннинг Карки шаҳриданман. Каркини ҳам Отамурод қилиб ташлашди. Каркининг тарихини айтадиган бўлсак¸ Тошкентнинг ëшидан қолишмайдиган шаҳарни қайсидир солдатнинг номига Отамурод деб қўйишди. 1000 йиллик шаҳар. У ерда тарихда қолган буюк одамларнинг қабри бор. Маъруф Каркининг қабрлари ҳам Каркининг ўзида. Ўшанинг номига қўйилган. Буюк аллома бўлган. Диний китобларда бу одамнинг исм-шарифлари кўп такрорланади.
Озодлик: Каркининг ëнида Каркича дегани ҳам бор. У борми?
- Каркича энди кичкина Карки деган маънони билдирса керакда. У дарëнинг бу қирғоғида¸ Карки нариги қирғоғида. Дарëнинг оқадиган томонига қарасак¸ чап томони Карки¸ ўнг томони Каркича. Шунинг шундай яқинидан Душанбега¸ Термизга поезд ўтиб кетади. Қаршидан 120 километр. Бошқа муаммолар тўғрисида ҳали қўнғироқ қиламан сизга. Чегарадан ўтиш¸ ота ватанга бориб қабрларни зиëрат қилиш муаммо бўлиб қолаяпти. Бир йилда бир марта зўрға бориб келасиз. Йўлдаги азобларни кўрсангиз¸ онадан туғилганингизга пушаймон ейсиз.
Озодлик: Сиз этник туркманмисиз ëки тотмисиз?
- Менинг етти пуштимнинг ҳаммаси ўзбек. Бу ерга энди институтда ўқигандан кейин...
Озодлик: Туркманлар сизни ўзбек дейдими ëки тот дейдими?
- Агар орада озгина тортишиб қоладиган бўлсак¸ тот дейди. Хабарингиз бор экан. Тот дейишади. Миллатчилик катта у ерда. Туркманлаштириш кетаяпти. Ўзбек мактаблари ëпилган. Битта ўзбек мактаби бор эди¸ уни ҳам йўқ қилишди. Ўтган йил жияним ўқишга келган эди. Бу ерда кира олмади. Сабаби ўзбек тилини билмайди. Минскда ўқиб келган укам бу йил бешта жиянимни Минскка ўқишга киришга олиб борди. Биз ҳам ўз тилимизни йўқотаяпмиз¸ она тилини ўқимагандан кейин Тошкентга¸ Самарқандга бориб ўқий олмаймиз. Бунинг устига чегаранинг аҳволи бу. Муаммолар Қирғизистонникидан кам эмас. Қирғизистондаги ўзбекларнинг таълими тўғрисида кўп гапирасизларку. Ўшандан кам эмас бу ерда ҳам¸ дейди бу суҳбатдошимиз.
Ëмондан доғ қолади
Тошкент марказидаги хиëбонда ўзбек мулозимлари тарафидан йиқитилган асрий чинорлар тақдири ҳамюртларимизни ўйга чорламоқда. Азалий яшиллик рамзи чинорлар илдизини кесган мулозимлар ҳам¸ уларнинг қилган ишларини маъқуллаган Гога Ҳидоятов каби профессорлар ҳам миллатимиз олдида жавобгардирлар¸ дейди тошкентлик 73 яшар собиқ қурувчи.
- Ассалому алайкум. Абдуллажон¸ саломатмисиз?
Озодлик: Раҳмат ўзингиз яхшимисиз?
- Соғлиқларингиз яхшими?
Озодлик: Шукур Худога.
- Мен кеча қўнғироқ қилган эдим. Кеча Қурултойда сквердаги чинорларни кесиш тўғрисида Гога Ҳидоятов деган профессор гапирдида. Мутлақо нотўғри фикрда экан у одам.
Озодлик: Гога Ҳидоятовнинг қайси фикрига қўшилмайсиз?
- Биринчидан¸ ўша дарахтларнинг Амир Темур ҳайкали кўриниб туриши учун¸ деган баҳона билан қирқилишига қўшилмайман.
Иккинчидан¸ бу тарихий дарахтлар. Туркияда 1200 йилдан бери турган бўлса¸ бу чинорлар бу ерда яна 1000 йил турарди. Шаҳарнинг кўрки¸ одамларнинг дам оладиган жойи. Фонтан деган нарса бу ҳеч қандай дарахтнинг сояси билан¸ ундан чиқадиган кислород билан алмаштириб бўлмайди. Бу дарахтлар қирқилишининг асосий сабаби ўзининг соясидан қўрқадиган одамлар учун керак бўлиб қолган.
Мен сизга бир воқеани айтиб берай. Мен қурувчиман. 37 йил Тошкентнинг қурилишида механизатор бўлиб ишлаганман. Ҳозирги президентнинг резиденцияси қурилмасидан олдин ўшанинг ўнг томонидан қишки резиденция бор эди. Шуни реконструкция қилишда бизлар қатнашганмиз. Шу ерда ўрмон бор эди. Шу битта қолдирмай ҳаммаси кесилди. Жўрабеков деган одам бош бўлди. Икки одамнинг қулочига сиғмайдиган дарахтларнинг ҳаммаси қирқиб ташланди. Бу бир.
Иккинчидан¸ Навоий кўча билан Шароф Рашидов кўчасининг чорраҳасининг ўнг томонида Минор қабристонига кетадиган кўчадан асфалт олиб ташланиб¸ дарахт экилди. Бундан ташқари¸ ЦУМнинг олдидаги кўчанинг ҳам асфалтлари бузилиб¸ дарахт экиб ташланди. Айтайлик¸ одамлар гавжум¸ транспорт ҳодисаси юз бериши мумкин. Аммо Минор қабристонига борадиган йўлнинг бекитилиши¸ хиëбон¸ Винзаводнинг ëнидаги кўприкнинг бузилиши. Раҳбаримиз ўтадиган йўлдан 120-200 метр наридаги кўприкнинг ярмини бузиб ташлаб¸ хиëбонга келадиган йўлни умуман йўқ қилиб ташлашди. Олдин хиëбонга 5-7 минутда келган бўлсангиз¸ ҳозир 15-20 минутда айланиб борасиз. Мана шунақа қилиб анча жойларни хароб қилиб ташлашди булар. Бу билан шаҳарнинг кўркига кўрк қўшилмайди. Тарихий обидаларни биз кўз қорачиғимиздай асрашимиз керак. Булар келажак авлодларга қолиши керак¸ дейди 73 яшар қурувчи.
Шенген визаси эркин саëҳат гаровими?
Ўзбекистондан Чехия республикасига келаëтган ўзбек мардикорлари ўз паспортларига ëпиштирилган виза унвонидаги "Шенген" деган сирли калимага Европа иттифоқининг бари 27 давлатига чексиз саëҳат гарови деб билишади.
Аммо Ўзбекистондан келиб, Чехияда ишлаëтган тошкентлик йигит Шенген визасининг кўринмас девори билан тўқнашди. Прагада ўзбек элчихонаси йўқлиги боис Берлиндаги ўзбек элчихонасига борган йигитни Дрезден шахрида чегарани ноқонууний ўтганликда айблаб¸ ҳибсга олишди. Чех адвокати ëрдамида қамоқдан қутилган йигит ўз ҳамюртларини огоҳлантириш истагини билдирди.
- Чехияга келгандан кейин бизга Шенген виза беради тўғрими? Бу визада биз Шенгенга чиқишимизда маълум чекловлар бор экан. Мени немис полицияси ушлаб¸ депорт қилиб юборамиз деган пайтда мен чех адвокатини топдим ва у Чехия резидентини Чехияга қайтариб юборишни сўради. Шу билан мени Чехияга қайтаришди. Мен Шенгенга чиқишга чекловлар борлигини билмаган эдим. Буни кўпчилик билмайди.
Озодлик: Бу қанақа чеклов экан? Тушунтириб беринг.
- Студенческий¸ Шенген виза берганда D+C типида беради. D типидаги виза Чехияда юриш ҳуқуқини беради. C типидаги эса Шенгенга чиқиш ҳуқуқини беради. Лекин бу типдаги визанинг чегараси бор экан. Виза берилганидан 90 кун ичида чиқиши мумкин экан. Ундан у ëғида Шенген давлатларида нолегал ҳисобланар экан. Буни кўпчилик билмайди. Бу қарор яқинда қабул қилинган экан. Буни полициянинг ўзи ҳам яхши тушунмас экан.
Озодлик: Германияга саëҳат учун бордингизми ëки ишлашгами?
- Мен Германиядаги элчихонага паспортимни алмаштириш учун борган эдим. Ҳаммаси мана шу паспорт алмаштириш муаммоси деб бўлди. Менинг бир кунлик туда-обратно билетим бўлган. Мени Германиядан чиқиш чегарасида ушлади. Дерздендан кейинги остановкада ушлади. Қайтариб Дрезденга олиб келди. Эрталаб соат 9 ларда мени Чехиянинг чегарасига олиб бориб ташлашди¸ дейди бу суҳбатдошимиз.
Демак саëҳатга чиқишдан олдин паспортга ëпиштирилган виза рақамларини ҳижжалашда ҳикмат бор. Қонун-қоидаларни билмаслик эса¸ бизни жавобгарликдан соқит қила олмайди.
***************************
Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.
SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.
“Эркин микрофон” сизга мунтазир!
"Эркин микрофон " рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.