Олимлар коинотнинг яратилиш сирини айтиб бермоқчи

Элементар зарралар ҳаракатини жадаллаштирувчи дунёдаги энг йирик ускуна – Катта адрон коллайдерда илк бор протонларнинг бошқариладиган тўқнашуви амалга оширилди.

Бироқ хабарларга қараганда, Катта адрон коллайдердаги асосий эксперимент – протонларни бир-бирига уриштириб парчалаш янги йилнинг дастлабки икки ойида ўтказилади.

Олимларга кўра, коллайдерда ўтказиладиган тажрибалар коинот яралиши билан боғлиқ баъзи масалаларни тушунишга ёрдам беради.