Атом энергияси халқаро агентлиги Эрон ядровий дастури билан боғлиқ муаммо юзасидан жума ва шанба кунлари Вена шаҳрида икки кунлик мажлис ўтказади.
Халқаро ҳамжамият Эронга ўз реакторида фойдаланадиган уранини бойитиш учун чет элга жўнатишни таклиф қилган эди. Эрон бу таклифни ҳозирча қабул қилгани йўқ.
Теҳронга кўра, унинг бу таклифга принципиал қаршилиги йўқ, лекин айни пайтда муайян кафолатларни ҳам талаб қилмоқда.
Венада ўтадиган учрашувда жаҳоннинг етакчи давлатлари - Буюк Британия, Хитой, Франция, АҚШ, Россия ва Германия янги таклифларни ўртага ташлаши кутилмоқда, дейилади хабарларда.