Исроил янги уйлар қурилишини тўхтатиб туради

Исроил Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилида яҳудийлар учун турар-жойлар қуриш ишларини 10 ойга тўхтатиб туриши тўғрисида эълон қилди.

Бу ҳақдаги баёнотни чоршанба куни Исроил ҳукумати тарқатди.

Баёнотда айтилишича, Исроил фаластинликлар билан музокараларни қайта тиклаш йўлидаги тўсиқларни олиб ташламоқчи.

- Янги турар-жойларнинг қурилишининг 10 ойга тўхатилиши унинг мутлақ тўхтатилиши дегани эмас. Лекин бу Исроил ҳукумати аввал кўрган барча чоралардан кучлироқ чорадир. Ва бу чора томонлар ўртасида келишувга эришишга кўмак кўрсатиши мумкин, деди АҚШнинг Яқин шарқдаги махсус вакили Жорж Митчелл Исроил ҳукуматининг янги қарори ҳақида муносабат билдираркан.