Эрон хорижий гуруҳларга ёрдам кўрсатади

Эрон давлат радиосининг хабар қилишича, мамлакат парламенти хориждаги қуролланган гуруҳларга 20 миллион долларлик ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги лойиҳани маъқуллаган.

Ассошиэйтед пресс агентлигининг билдиришича, айнан қайси гуруҳлар ҳақида гап бораётгани ҳозирча аниқ эмас. Теҳрон шу пайтгача Ливандаги Ҳизбуллоҳ ва Ғарбий соҳилдаги Ҳамас ҳаракатларини қувватлаб келади.

Эрон радиосига кўра, ажратилаётган пуллар, шунингдек, АҚШ ва Буюк Британиянинг инсон ҳуқуқларини поймол этгани борасидаги маълумотлар ҳамда Эронга қарши уюштирилаётган фитналарни тафтиш қилишга сарфланади.

Айтилишича, Эрон хавфсизлик хизмати ва Ташқи ишлар вазирлиги ходимларидан ташкил этилган махсус қўмита ажратилаётган пулларни тақсимлаш масаласини муҳокама қиладилар.