Ўзбекистон қонунларига киритилган янги ўзгартиришларга кўра¸ адвокат энди ўз мижозининг даромадлари ҳақида тегишли идораларга маълумот бериши шарт, акс ҳолда у адвокатлик лицензиясидан маҳрум қилинади.
Бундан бир ой олдин "Жиноий фаолиятдан олинган даромадни легаллаштириш ва терроризмга қарши кураш қонуни"га ўзгартиш киритилиши муносабати билан Ўзбекистондаги "Aдвокатура тўғрисидаги қонун"нинг 7-моддасига ҳам ўзгартиш киритилган эди. Ўзбекистонлик ҳуқуқшунос Руҳиддин Комиловнинг сўзларига кўра, бу ўзгартиш билан адвокатлар ўз мижозлари сирини энди яшира олмайдилар.
- Адвокат тоғ орқасидан келадиган пуллари бўлса¸ хабар бериши шарт экан. Жинояткорона мақсадда олинган даромад бўлса ëки терроризмга қарши қаратилган маблағлар бўлса¸ шулардан олинган бўлса¸ хабар бериш керак экан. Ҳозир чиқарилган янги қонунга мувофиқ¸ адвокат суриштирув органига айланиб қолаяптида. Жосус бўлиб қоладида энди. Мижоз келса унга¸ ишонса¸ қани адвокатлик сири бу ерда? Мижознинг сири қани бу ерда? Умуман мантиққа тўғри келмайди. Мижозни суриштириш керак эканда. Ўша ҳақда маълумот олиш керак экан¸ тегишли органга хабар бериш керак экан. Бу жуда қизиқ. Гапнинг очиғи ғайритабиий. Ҳеч бир стандартда тўғри келмайди қисқаси¸ дейди Руҳиддин Комилов.
Бу адвокатга кўра, 29 октябр куни Адлия вазирлиги ва Ўзбекистон Бош прокуратураси қошидаги Солиқ, валюта жиноятлари ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш Департаменти қарорига кўра¸ адвокатлик ва нотариал идораларда ички назорат қоидалари жорий қилинди. Бироқ бу қоидалар амалдаги қонунларга зиддир. Чунки, дейди ҳуқуқшунос, "Адвокатура тўғрисидаги қонун"да “адвокатлик сири”, “мижоз сири” деган моддалар бор:
- Адвокатлик сири¸ мижоз сири деган тушунча бор. Ҳозирда бу бир тийин бўлаяптида. Бу мантиққа тўғри келадига нарса эмас. Биз унинг жиноятини эмас¸ ҳуқуқини ҳимоя қиламизда. Шу жараëнда унинг учун сир бўлган нарсаларни биз қанақасига ошкор қилишимиз мумкин? Сизнинг олдингизга мижоз келсада¸ сиз “Қаердан олдинг шунча пулни?” деб сўрасангиз. У тўлаяптику пул¸ дейди Руҳиддин Комилов.
Ўз овозини эшиттирмаслик шарти билан Озодлик радиосига гапирган бошқа бир тошкентдлик адвокатнинг сўзларига кўра, энди адвокатлик сири ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас.
- Адвокатлик сирига кўра, ҳатто мижознинг адвокатга мурожаат қилиши ҳам сир сақланиши керак. Чунки мижоз адвокатнинг олдига ишонч билан келади. Янги қарорга кўра, биз энди мижознинг даромади қаердан келганлиги, у жиноий фаолиятдан келганми ёки бошқа нарсадан, буларни ҳаммасини аниқлашимиз ва бу ҳақда Ўзбекистон Бош Прокуратураси қошидаги Sолиқ, валюта жиноятларига ва жиноий даромадларни легаллаштириш қарши курашиш Департаментига ҳисобот беришимиз керак бўлади. Менинг фикримча, бу адвокатура тўғрисида қонунга ҳам, қолаверса Ўзбекистон Конституциясига ҳам тўғри келмайди, дейди тошкентлик адвокатлардан бири.
Бу адвокатга кўра, энди адвокатлар мижозни унинг сирлари ошкор қилиниши ҳақида огоҳлантириши лозим бўлади. Иккинчидан¸ дейди у, қўполроқ қилиб айтганда адвокатлар энди “чақимчилик” қилмасалар кун кўрмайдиган бўлди.
Ҳуқуқшунос Руҳиддин Комилов ҳам бу фикрларга қўшилади. Унинг фикрича, адвокатлар прокуратуранинг ёрдамчиларига айлантириб қўйилди.
- Қуйруғига айлантириб қўяяпти¸ қуйруғига. Энди мажбур у ҳисобот беришга. Ҳар бир адвокатлик фирмасида биттадан одам ички назорат бўйича тайинланди. Адвокатура мустақиллиги оëқости қилинаяпти¸ дейди ҳуқуқшунос Руҳиддин Комилов.