"Юртимизнинг шоҳи шу инсон бўлади. Шу инсон бўлмаганида¸ бизнинг Ўзбекистонимиз алғов-далғов бўлиб кетарди. Отамизнинг қилаëтган ишларини 100 фоиз қўллаб-қувватлайман"¸ дейди президент ҳақида Россия қурилишларида ишлаб юрган ўзбек муҳожири.
Ўзбекистон Бош вазирининг бир айби борми?
Россияда ишлаб тирикчилик қилиб юрган юртдошимиз Россия Бош вазири нега халқ билан мулоқот қиладию¸ бизнинг Бош вазир нега мулоқот қилмайди¸ деган савол билан мурожаат қилибди.
- Мен Россиянинг Омск шаҳридан телефон қилган эдим.
Озодлик: Ассалому алайкум. Яхшимисиз?
- Ваалайкум ассалом. Раҳмат. Кеча Россия Бош вазири Владимир Путиннинг халқ билан мулоқоти бўлди. Шу масалада ўзимнинг фикримни айтмоқчи эдимки¸ нимага бизда Бош вазирнинг башарасини ҳеч ким билмайди? Шавкат Мирзиëев Ўзбекистоннинг Бош вазири. Нима у кўринмас одамми? Ҳокимларни алмаштираяпти¸ деб эшитамизу¸ экранда ҳеч қанақа юзи кўринмайди. Нимага бунақа? Кеча йигитлар билан гаплашиб¸ шунақа фикрга келдикки¸ мана шу Путин деган зот бутун Россиянинг халқи билан ҳамма томонлама ҳам сиëсий¸ ҳам иқтисодий¸ ҳам талабалар билан мулоқот олиб бораяпти. Биз Бош вазиримизни танимаймиз. Юзидан билмаймиз. Фамилиясини биламиз¸ холос.
Озодлик: Бош вазирнинг мулоқотдан қочишининг сабаби нимада¸ деб ўйлайсиз?
- Бу ерда энди йигитлар билан гаплашиб шундай хулоса чиқдики¸ ë юзида бир айби борми¸ ҳеч экранда кўрмаймизда. Уни телевидениеда кўрганимиз йўқ. билмадик нимага қочади булар. Ҳайрон қолдикда. Шуни сўрамоқчи эдик. Бошқа кимдан сўраймиз. Озод Европа/Озодлик радиоси озод радио бўлганлиги учун сўраяпмиз¸ дейди Омскдан қўнғироқ қилган суҳбатдош.
Ўзбекистон жаннатдур- 2
Ўзини Росияда мардикорлик қилаëтган Бунëд Отажонов деб таништирган наманганлик йигит Ўзбекистонда ҳаëт фаровон¸ иш топиш осон¸ нархлар эса арзон¸ подшо эса одил¸ деган фикрда собит:
Бунëд Отажонов: Исмим Бунëд. Фамилиям Отажонов. Ўзим Наманганданман. Ака¸ нимага бу Ўзбекистонни жуда пастга ураяпсизлар? Ака¸ "Бунëдкор"га тренер келган бўлса¸ бу ҳар томонлама яхшию. Ўзбекистон дунëга танилса ëмонми? 13 миллионга олган бўлса¸ бу халқимизга нима қилмаяпти деб, Туркиядан акамиз ғийбатладиларку.
Озодлик: Энди унинг фикрида у.
Бунëд Отажонов: Ҳа. Ўзбекистон дунëга танилса яхшику. Тўғрими ака? Агар инсон бўлганда¸ нима учун Ўзбекистонни ташлаб чиқиб кетиб Туркияда яшаяпти? Нима учун ўз туғилган юртини ташлаб чиқиб кетди унда? Ўзбекистонимиз тинч¸ осмонимиз мусаффо. Ўзбекистонга ишонганимиздан биз четга чиқиб ишлаб юрибмиз ака. Россияда ишлаяпмиз.
Озодлик: Ўзбекистон яхши бўлса¸ нимага Россияда ишлаяпсиз? Яхши Ўзбекистондан иш топмадингизми?
Бунëд Отажонов: Ўзбекистонда иш топамиз ака. Ҳозир ëшмиз¸ чет элда юрибмиз¸ ҳамма ерни кўраяпмиз.
Озодлик: Ўзбекистоннинг яхши томонларини гапириб беринг? Нимаси яхши Ўзбекистоннинг?
Бунëд Отажонов: Ўзбекистон, Худо хоҳласа, Ўрта Осиëда битта бўлиб қолди. Мана ҳамма имконият бор Ўзбекистонда. Ҳукуматимиз “Нима қилсанг қил” деяпти. Ҳамма шароитни бераяптию ака.
Озодлик: Қанақа шароитларни қилиб бераяпти? Ойликларни оширдими¸ нархларни тушириб бердими?
Бунëд Отажонов: Бизнинг Ўзбекистонимизда шароитлар ҳаммаси жойида. Мана нарх-наволар тушди Худога шукур. Ун тушди¸ оқ ëғ тушди. Ҳамма ëқ тушдию ака. Шунчалик бўладида.
Озодлик: Яна қанақа қўшимча қиласиз?
Бунëд Отажонов: Ўзбекистонимиз тинчлигидан мен хурсандман. Мен Ўзбекистон билан фахрланаман шунчалик тинчлигидан. Мана катта-катта иморатлар қурилаяпти¸ бошқа бўлаяпти. Бундан ортиқ яна нима керак бизга?
Озодлик: Россияда нима иш қиласиз?
Бунëд Отажонов: Россияда қурилишда ишлайман.
Озодлик: Ўзбекистонда шунча қурилиш бўлаëтган экан¸ сизга бир иш топилмадими?
Бунëд Отажонов: Иш топилди¸ нимага топилмайди. Иш топилди. Биз ўзимиз хоҳламай бу ерда юрибмиз. Биз шунчалик юрибмиз чет элда¸ чет элда юрганимиздан шунчалик хурсандмиз. Бошқа давлатлардагилар чет элга чиқиб пул топиб юрмаяпти. Биз ҳамма ëқда пул топиб юрибмиз.
Озодлик: Бошқа мамлакатлар шунча мардикор чиқармаяпти деяпсиз-а? Туркманистондан шунча одам йўқ¸ Қозоғистондан шунча одам йўқ. Ҳамма ëқда қурилишларда ўзбеклар ишлаяпти. Бу ютуқми?
Бунëд Отажонов: Ютуқмас ака. Мен ютуқ демаяпман. Битта опамиз телефон қилдилар бир куни мана шу Озодлик радиосига. “Бизга Ўзбекистон ëрдам қилмаяпти” деди. Нима учун юртини ташлаб чиқиб кетди? Туғилган она юртимизни ташлаб чиқиб кетди.
Озодлик: Сизга ўхшаб чет эл кўрмоқчидир? Мана сиз ҳам чиқиб кетибсизку.
Бунëд Отажонов: Чет эл кўрмоқчи эмас. Биз чет элга чиққанмиз¸ командировoчнийга чиққанмиз. Биз ўйнаб кулиб юрибмиз шу ерларда ҳам. Қийналган жойимиз йўқ¸ бошқамиз йўқ. Оллоҳ ҳар томондан бераяпти бизга.
Озодлик: Ўша берган нарсаларини бир санаб беринг.
Бунëд Отажонов: Ўзбекистондами?
Озодлик: Ҳа.
Бунëд Отажонов: Тожикистон¸ Қирғизистон¸ Қозоғистон¸ бу ëғи Боку¸ энг зўри Ўзбекистон бўлиб қолди Тошкент. Машина дейсизми¸ ҳамма нарса бор¸ имконият бор. Отамиз ҳамма шароитни бераяптилар.
Озодлик: Қайси отангиз? Ўзингизнинг отангизми?
Бунëд Отажонов: Отамизмас¸ бизнинг ҳукуматимиз¸ президентимиз.
Озодлик: Президент сизнинг отангизми? У кишининг иккита қизи бор шекилли. Ўғли...
Бунëд Отажонов: Юртимизнинг шоҳи шу инсон бўлади. Шу инсон бўлмаганида¸ бизнинг Ўзбекистонимиз алғов-далғов бўлиб кетарди. Отамизнинг қилаëтган ишларини қўллаб-қувватлайман¸ 100 фоиз қўшиламан. Худо хоҳласа¸ уч-тўрт йилдан кейин кўрасиз¸ Ўзбекистон кўтарилади. Ўзбекистонни бутун дунë танийди.
Озодлик: 20 йил олдин ҳам “Ўзбекистон бир-икки ойдан кейин зўр бўлиб кетади” деб айтишган эдику.
Бунëд Отажонов: Мана энди бўлади. Биз бунга ишонамиз. Ўзбекистоннинг олди порлоқ ҳали. Бошқа давлатларга қараганда жуда зўр яшаяпти. Ўзбекистонимиз Ўрта Осиëда битта бўлади. Иншооллоҳ кўпи кетиб ози қолди. Ўзбекистоннинг келажаги порлоқ.
Озодлик: Ëнингизда кимдир ўргатиб турибди шекилли. Эшитилиб турибди.
- Менга ҳеч ким ўргатмаяпти. Мен ўзимга хон¸ ўзимга бекман. Мен ўзбекманку ака¸ дейди наманганлик Бунëд Отажонов.
Кулсак¸ ўз устимиздан куламиз¸ йиғлашга уяламиз
Тошкент вилоятида фермерлик қилаëтган амакининг ҳасратидан чанг чиқади.
- Ўзим фермерман. Қишлоқ хўжалиги билан шуғулланаман. Туманда танилган фермермизку¸ ўзимизни раҳбардай тутиб юрган эдик¸ ҳозир аҳвол жуда чатоқ бўлди. Хуллас фермерлар устига бутун ҳокимият борми¸ порахўрлар борми миниб олди. Кетмонимиз икки кило чиқмайди¸ лекин 50 килодан металлолом йиғишимиз шарт. Бу йил деҳқончилик биз томонларда яхши бўлмади. Ҳисоб рақамига гектарига 200 қанчадирам нақд пул қўясан. Бўлмаса прокуратура аралашган¸ бошқа аралашган. Энди янаги пишиқчиликкача одамлар нима ейди¸ нима қўяди билмадим.
Қишлоқ хўжалигида эркинлик йўқ биринчидан. Ҳаëтимиз жуда қизиқда. Пахта билан бирга ғалла ҳам давлат монополиясида вой-вўй. Озгина ерни ғалла енгил деб ғаллага ўтказган эдик. Бир маҳал бунча ер ҳайдашинг керак¸ бунча экишинг керак¸ фалон пайтгача бўлишинг керак. Ўзи ер озгина. Жуда қизиқ. Кулсангиз¸ ўзингизнинг устингиздан куласиз¸ йиғласангиз¸ одам уялади. Жуда ажойиб. Хуллас юртимиз тинч бўлсин¸ страна дураков бўлди. Ўртада еювчи кўпайиб кетди. Кичкина амалдор бўлса¸ ойликни ўйламаяпти¸ бошқани ўйламаяпти¸ қандайдир тортиб қолиш¸ еб қолишни ўйлаяпти¸ дейди тошкентлик фермер амаки.
Тошкентлик амаки "страна дураков" деган фикрни айтди. Aхмоқлар мамлакати деган калима рус ëзувчиси Алексей Толстойнинг "Олтин калит ëки Буратино" ҳикоясидан олинган. Тошкентлик фермер ака қиссасидан ҳисса шуки¸ Ўзбекистонда кеча фермерликни олтин калит деганлар бугун ўзларини Буратино ҳикоясидаги ахмоқлар мамлакатида яшаëтгандай ҳис қилишмоқда.
********************************
Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.
SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.
“Эркин микрофон” сизга мунтазир!
"Эркин микрофон " рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.