Халқаро Амнистия Ироқдаги маҳбуслар тақдиридан хавотирда

Халқаро амнистия ташкилотига кўра, Ироқда жорий йил давомида камида 120 га яқин жиноятчи қатл қилинган ва қўшимча 900 га яқин маҳбус ўлим ҳукмининг ижро этилишини кутмоқда.

Инсон ҳуқуқлари ташкилоти Ироқ ҳукуматини ўлимга маҳкум қилинганларни қатл қилишни тўхтатишга чақирди. Ташкилотнинг билдиришича, айрим маҳбуслар ноҳақ ўлим жазосига маҳкум этилган бўлиши мумкин.

АҚШ қўшинлари Ироққа бостириб кирган 2003 йилда расмий Бағдод ўлим жазосига мораторий эълон қилганди. Бироқ 2004 йилга бориб Ироқ ҳукумати мазкур мораторийни бекор қилиб, ўлим жазосини қайта жорий этди.