Ўзбекистон-Британия расмийлари учрашди

Лондонда Савдо ва саноат бўйича Ўзбекистон-Британия кенгашининг 16-йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирилиги маълумотига таяниб Регнум ахборот агентлигининг билдиришича, Ўзбекистон делегацияси қатор вазирликлар ва йирик ширкатлар раҳбарларидан иборат бўлган.

Учрашувда Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонаси расмийлари ҳам иштирок этган.

Сўзлашув чоғида Ўзбекистондаги инвестиция муҳити, шунингдек, энергетика, тоғ-кон, кимё ва бошқа соҳаларда ўзаро ҳамкорлик ва истиқболлари каби масалалар муҳокама қилинган.