Прагага қайтиш

Муҳаммад Солиҳ Озодлик студиясида

Кечаётган йилнинг баҳорида, 60 ëшни қаршилаëтган Ўзбек мухолифати вакили¸ шоир Муҳаммад Солиҳ Прагада очилган тоталитаризм жаллодлари кўргазмасига борди.Чорак аср бурун одамларнинг ўй фикрлари¸ қадам олишлари устидан қатттиқ назорат ўрнатган собиқ Чехословакия махфий хизмати ходимларининг портретлари намойиши эди бу.
Ëзувчи Франц Кафкани ўзбек тилига ўгирган Солиҳга кўра, бу кўргазма Кафка китобидаги эврилишларга мисол.

- Кечагина одамларга зулм ўтказган золимлар бугун шармандаликка мубтало. Бу кўргазма бизнинг эртанги кунимизга ишоратдир. Бизга зулм қилганларнинг эртаси бу. Бундай эврилишлар тарихда кўп бўлган.

Бундан саккиз йил олдин Прагада Солиҳнинг ўзи ҳам ана шундай эврилиш гувоҳи бўлди.

2001 йилнинг ноябр ойида Солиҳ расмий Тошкент талаби билан Прагада қамоққа олиниб, қўйиб юборилган эди. Етти йил ўтиб Солиҳ ўзи ўтирган қамоқхонани бориб кўрди.

Фучик¸ Ҳавел каби диссидент шоирлар жазо ўтаган Панкрац турмасида Солиҳ қўлига кишан солинди.

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Прагага қайтиш



Расмий Тошкент Солиҳни олиб келишга шу қадар ҳаракат қилдики¸ ҳатто мактабдаги расм дарсларида ўзбек болалари Солиҳни Ўзбекистон қамоқхонасига олиб кетаëтганлиги суратини солишди дейди Мемориал фаоли Понамарев.

Матбуот Солиҳни озод қилиш чақириқларини эълон қила бошлади.

Маҳкама расмий Тошкент иддаоларини асоссиз деб топиб, Солиҳни озод қилди.

Бу хабар нафақат Чех матбуоти, балки дунë матбуоти сарлавҳаларидан ўрин олди.

Қамоқхонанинг совуқ ҳужрасида изтироб чеккан маҳбус сал ўтмай Чехия президенти саройида олий даражада қабул қилинди.

Чехия президенти Васлав Ҳавел бюрократия хатоси учун Солиҳдан узр сўради.

Ташқарида эса қалин қор ëғар¸ фаррошлар йўлакларни артишар эди.

Саккиз йил ўтиб Прагада тоталитаризм жаллодлари кўргазмасини томоша қилган Солиҳ Ўзбекистондаги режим ижрочиларини ҳам шундай интиҳо кутаëтганини айтади.

- Ҳар бир зулмнинг интиҳоси муқаррар.

Сакккиз йил ўтиб сочларига оқ оралаган Солиҳ яна Прагага келди. Бу сатрларни эса у 32 ëшида битган эди.

Бошимдаги оқ
Қордир¸ болам.
Осмондан эмас¸
Ердан ëққан қор.

Муҳаммад Солиҳ 60 ëшга тўлди.