Россия Беларусга нефт узатишни бошлади

Россия ҳукумати Беларус нефтни қайта ишлаш заводларига нефт узатиш яна йўлга қўйилганини маълум қилди.

Россия Бош вазири ўринбосари Игор Сечинга таяниб, Интерфакс агентлигининг хабар қилишича, нефтни узатиш 3 январ куни бошланган. Беларус томони ҳам Россиядан нефт ола бошлаганини тасдиқлади.

Айни пайтда Россия Бош вазири Владимир Путин ҳам яқин келажак ичида Беларусга нефт етказиб бериш бўйича келишувга эришилишига умид билдирди.

Якшанба куни Беларус томони Москванинг ўз нефти учун баланд миқдорда солиқ тўлашни талаб қилаётгани ўтган йили бу давлатлар ўртасида эришилган божхоналар иттифоқи тўғрисидаги келишувга зид эканини айтган эди.