Нефт нархи рекорд даражага кўтарилди

Жаҳон бозорида нефт нархи ўтган бир йил давомидаги нархларга кўра рекорд даражага кўтарилди.

Душанба куни Ню Йорк биржасида бир баррел нефт нархи 81 доллардан ошиб кетди.

Сўнгги бор бунақа нарх 2008 йилнинг октябр ойида қайд этилган эди. Таҳлилчилар нефт нархи ошишини дунёнинг кўпгина давлатларида ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши билан боғламоқда.лар

Уларга кўра, ҳавонинг кескин совиб кетиши нефтга нисбатан талабни кучайтирган.